Россия

Россия Ўзбекистонга маймун чечагини аниқлайдиган тестларни юборди

© Sputnik / Russian State Research Center of Virology and Biotechnology Vector / Фотобанкка ўтишТест-система для выявления случаев заражения оспой обезьян
Тест-система для выявления случаев заражения оспой обезьян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Вектор” маркази ишлаб чиққан бу тестлар Арманистон, Қозоғистон ва Туркманистонга ҳам юборилган.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Россия Ўзбекистонга маймун чечагини аниқлайдиган тестларни юборди. Бу ҳақда Роспотребнадзор матбуот хизмати хабар бермоқда, дея ёзади РИА Новости.
Қайд этилишича, “Вектор” маркази ишлаб чиққан бу тестлар Арманистон, Қозоғистон ва Туркманистонга ҳам юборилган.
Роспотребнадзор мутахассислари ҳамкор мамлакатлардан бўлган ҳамкасблари учун маймун чечагига лаборатория ташхисини қўйиш усулларига бағишланган махсус семинарлар ташкил этишади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда маймун чечаги касаллиги қайд этилмаган. Касалликнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида “Маймун чечаги услубий қўлланмаси” лойиҳаси тайёрланган. Республика чегара-божхона постларида санитария-карантин пунктларининг иш фаолияти кучайтирилган.
Янгиликлар лентаси
0