Россия

Песков: бутун Украинани неонацизмдан озод қилиш керак

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишЕжегодная большая пресс-конференция президента РФ В. Путина
Ежегодная большая пресс-конференция президента РФ В. Путина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия президенти матбуот котиби ДХР ва ЛХРдаги одамларни ҳимоя қилиш учун чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Кремль умуман Украинани неонацизм кайфиятидан халос қилиш деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. У ДХР раҳбари Денис Пушилиннинг Украинадаги “рус шаҳарларини озод қилиш фурсати етди” деган гапларига шундай муносабат билдирган.
“Кремль умуман Украинани ҳар қандай эҳтимолий бундай неонацизм кайфиятларидан озод қилишга бўлган кайфиятни қўллаб-қувватлайди. Бу зарур. ЛХР ва ДХРдаги одамларни ҳимоя қилишга қаратилган махсус операция давомида қабул қилинаётган чораларни қабул қилмоқ даркор”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Аввалроқ ДХР раҳбари Пушилин 28 июль куни Брестни совет қўшини томонидан озод қилинганига 78 йил тўлганини эслатиб, шаҳарни рус аскарининг жасорати ва қаршилик кўрсатишининг намунаси деб атаганди. Унинг сўзларига кўра, “бугун руслар томонидан асос солинган шаҳарлар: Киев, Чернигов, Полтава, Одесса, Днепропетровск, Харьков, Запорожье, Луцкни яна озод қилиш фурсати етган”.
Медведев Ғарб Украинанинг қулашини қандай башорат қилишини кўрсатди
Янгиликлар лентаси
0