Ўзбекистонда автомобил савдоси сезиларли ошди

© SputnikАвтомобильная инфраструктура
Автомобильная инфраструктура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Oбуна бўлиш
Автомобиллар савдосининг кескин ўсиши давлат божи тўлиқ бекор қилиниши билан боғлиқ – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Йил бошидан буён мамлакатнинг барча ҳудудларида автомобил савдоси сезиларли даражада ошди. Бу ҳақида Иқтисодий тадқиқотлар маркази (CERR) хабар берди.
Ўзбекистон автомобил бозоридаги ҳолат таҳлил натижасига кўра, шу йилнинг 1-ярмида мамлакатда 712 мингта автотранспорт воситалари олди-сотдиси амалга оширилган. Бу ўтган йилнинг 1-ярмига нисбатан 2,1 баробар кўп.
Ҳудудлардаги ўсиш кўрсатгичлари:
Наманганда 3 баробар (+45,4 минг);
Андижонда 2,5 баробар (+32,2 минг);
Бухорода 2,4 баробар (+24,7 минг);
Сурхондарёда 2,4 баробар (+23,9 минг);
Фарғонада 2,4 баробар (+45,7 минг).
Бирламчи бозор
Рўйхатга олинган автотранспорт воситалари умумий сонининг 24% янги транспорт воситаларидир. Бирламчи бозорда харид қилинган автомобиллар сони (маҳаллий ишлаб чиқариш – 160,3 минг, хорижий – 9,8 минг) 170 минг донани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига (103 минг) нисбатан 1,6 баробарга (+67 минг) ўсди.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ўсиш Тошкентга (1,7 баробар) тўғри келди.
Шунингдек, ўсиш Фарғона (1,8 баробар), Самарқанд (1,6 баробар), Хоразм (1,8 баробар), Андижон (1,7 баробар) ва Бухоро (1,7 баробар) вилоятларида ҳам кузатилди.
Иккиламчи бозор
Жорий йил бошидан буён 542 минг дона автотранспорт воситалари сотилган. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг биринчи ярмида ўртача 224 минг донага тенг бўлган.
Автомобиллар савдосининг бундай кескин ўсиши 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғимнинг, шунингдек, олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаганлик учун ундириладиган давлат божи тўлиқ бекор қилиниши билан боғлиқ.
Хорижий автомобиллар савдоси
Жорий йилнинг 1-ярмида янги чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари олди-сотди шартномалари сони 9,8 мингтани ташкил этди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,5баробарга ошган.
Чет элда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдосининг 51 фоизга яқини Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Ҳудудлар кесимида бу кўрсаткич мос равишда Тошкент - 9%, Қашқадарё - 7%, Самарқанд - 6%, Бухоро - 5%, Навоий - 5%, Хоразм - 4% ва Андижон - 3% вилоятларида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сўнгги 2 йил ичида аҳолининг явтомобилларга бўлган талаби 29,6 %га ошгани маълум қилинганди. Таҳлил натижасига кўра, пандемияга қарамасдан 2020 йилда Ўзбекистонда 2019 йилга нисбатан автомобил савдоси ўсиши кузатилган.
Янгиликлар лентаси
0