Сиёсат

Россия ШҲТ давлатларига транзит имкониятларини таклиф этишга тайёрлигини билдирди

© SputnikГубернатор Челябинской области Алексей Текслер на Форуме глав регионов ШОС в Ташкенте
Губернатор Челябинской области Алексей Текслер на Форуме глав регионов ШОС в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Челябинск вилояти губернатори логистика хаблари учун ягона ахборот тизимини яратишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Россия ШҲТ мамлакатларига Форс кўрфази ва Жануби-Шарқий Осиёга юкларни етказиб бериш учун транзит имкониятларини тақдим этишга тайёр. Бу ҳақида Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслер Тошкентда ўтказилаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форумида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
“Россия ҳудудлари Форс кўрфази, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари, биринчи навбатда, шу йилнинг сентябрь ойида ШҲТга аъзо бўладиган Эронга юкларни етказиб бериш бўйича ўз транзит имкониятларини таклиф қилишга тайёр. Қолаверса, ШҲТ давлатлари, Ҳиндистон ва Покистонга, шунингдек, тескари йўналишда ҳам ”, - дейди губернатор.
Текслернинг сўзларига кўра, бу, айниқса, ғарбий портлар мавжуд бўлмаган пайтда ҳамкорликнинг муҳим йўналишидир.
Губернатор шунингдек, ташкилот ҳудудида ушбу марказлардан фойдаланиш шартлари ва тарифлари ҳақидаги маълумотларни акс эттирувчи ягона логистика хаблари порталини яратишни таклиф қилди.
Челябинск вилояти бундай портал яратиш вазифасини ўз зиммасига олишга тайёр.
Губернаторнинг қайд этишича, ягона портал тадбиркорлар учун ҳам керак.
“Биз барча форум иштирокчилари ўртасида ахборот алмашинуви учун ягона шаклда ҳудудларнинг эҳтиёж ва имкониятларини, саноат салоҳиятини акс эттирувчи ахборот тизимини яратишни таклиф қиламиз. Бундай механизм тадбиркорлик субектларига янги ҳамкорлар топиш, мамлакатларимиз иқтисодиётини ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароит яратиш имконини беради”, - дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, мазкур форум доирасида Тошкентда Челябинск вилоятининг минтақавий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари шоу-руми очилади. Унда ҳудуднинг миллий-маданий хусусиятлари, сайёҳлик ва сармоявий салоҳияти билан яқиндан танишиш имконияти яратилади.
Янгиликлар лентаси
0