Иқтисод

“Ўзбекнефтгаз” ўз АЁҚШларида Аи-80 автобензини йўқ экани ҳақидаги хабарни рад этди

© Sputnik / Константин МихальчевскийЗаправочная колонка
Заправочная колонка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Компания маълумотларига кўра, Аи-80 автобензинига бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги UNG Petro корхонаси АЁҚШларида Аи-80 автобензини йўқ экани ҳақида хабарлар тарқалди. Компания бу хабарларни рад этиб чиқди.
Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Тошкент шаҳри ва вилоятига қарашли АЁҚШларда 1 литр Аи-80 русумли автобензин нархи 6 800 сўмдан сотилаётгани ва етишмовчилик кузатилмаётгани борасида расман маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.
Ўзбекнефтгаз” маълумотларига кўра, Аи-80 автобензинига бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Агар “UNG Petro” МЧЖ июнь ойида ўртача бир кунда 529 тонна сотган бўлса, июль ойига келиб ўртача бир кунда 611 тонна ёки 82 тоннага талаб ошган. Август ойида эса талаб янада ошиб бораётгани кузатилмоқда.
Компания истеъмолчиларнинг 65 фоиз талабини қоплаши, қолгани бошқа ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар томонидан қопланашини таъкидлаган. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини бензин ишлаб чиқариш ускуналари 110 фоиз қувватда ишламоқда.
Аввалроқ "Ўзбекнефтгаз" мамлакатда Аи-80 русумли автобензин нархи тўсатдан қимматлашиши юзасидан муносабат билдирган эди.
Янгиликлар лентаси
0