Самарқанд мактабларида дарслар 19 сентябрдан бошланади

© МНОШкольник
Школьник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2022
Oбуна бўлиш
Самарқандда 15–16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтиши муносабати билан ўқув жараёни кейинга сурилди.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Самарқанд шаҳридаги мактабларда дарслар 19 сентябрдан бошланади. Бу ҳақида вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқандда 15–16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтиши муносабати билан мактабларда дарс жараёнлари 5 сентябрдан бошланмайди.
“Тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларга яқин жойларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, аҳолига қулай шароитларни яратиш мақсадида дарс жараёни 19 сентябрдан бошланади”, дейилади хабарда.
Самарқанд шаҳридаги мактаб ўқувчиларининг қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдирилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча таълим муассасалари учун 2022/2023 ўқув йилининг илк ўқиш куни 5 сентябрдан бошланиши маълум қилинганди.
2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилмоқда. Ташкилотнинг навбатдаги саммити 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Айни пайтда 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон киради. Айни дамда Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишга тайёрланмоқда. Аввалроқ Беларусь ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза берганди. Афғонистон ва Мўғулистон - кузатувчи-давлатлар ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0