Европага “Шимолий оқим” орқали газ етказиб бериш тўлиқ тўхтатилди

© Sputnik / Алексей ВитвицкийГазопровод "Северный поток"
Газопровод Северный поток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2022
Oбуна бўлиш
“Газпром” “Шимолий оқим” орқали газ етказиб бериш тўлиқ тўхтатилганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Россия газини “Шимолий оқим” газ қувури орқали етказиб бериш тўлиқ тўхтатилди. Бу ҳақда “Газпром” компанияси маълум қилди.
“Шимолий оқим” орқали газ етказиб бериш тўлиқ тўхтатилди, бугун газ ўтказувчи агрегатда режали ишлар бошланади”, - дейилган хабарда.
Компания етказиб бериш тўхтатилиши ҳақида 19 август куни огоҳлантирган эди. Таъмирлаш ишлари туфайли газ 31 август соат 04:00 дан 3 сентябрь соат 04:04 гача (Москва вақти билан) етказиб берилмайди. Профилактика ишлари иш ҳолатида қолган ягона Trent 60 ўтказувчи агрегатда олиб борилади. Компания ишлар якунлангандан кейин газ етказиб бериш ҳажми суткасига 33 миллион кубометр даражасида қайта тикланади.
Ўтган ҳафта газнинг биржадаги нархлари минг кубометр учун 3500 доллардан ошиб кетган эди.
“Шимолий оқим” июнь ўртасидан буён чекловлар билан, июль охиридан буён эса умумий қувватининг атиги 20 фоизи ишлаяпти.
Россия томони етказиб бериш ҳажми камайиши фақат санкцияларга боғлиқ эканини таъкидлаган. Чунки санкциялар сабаб “Siemens”нинг хизмат кўрсатиш ва газ ўтказувчи агрегатларни таъмирлаш ишлари билан муаммолар юзага келган.

Мавзуга оид:

Германияда Россия газига муқобил топилмагани тан олинди
“Қиммат” қиш! Медведев газ нархи прогнозини оширди
“Газпром” Нидерландиянинг GasTerra компаниясига газ етказиб беришни тўлиқ тўхтатди
Арманистон Россия гази учун тўловни рублга ўтказди
Янгиликлар лентаси
0