“Газпром” Нидерландиянинг GasTerra компаниясига газ етказиб беришни тўлиқ тўхтатди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЗапорный кран на компрессорной станции
Запорный кран на компрессорной станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Oбуна бўлиш
Газни рублда сотиб олишдан бош тортган Нидерландиянинг GasTerra компанияси Россия газисиз қолди
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. “Газпром” Нидерландиянинг GasTerra компаниясига янги схемага кўра тўловни рублда амалга оширишдан бош тортгани учун газ етказиб беришни тўлиқ тўхтатди. Бу ҳақда Россия компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Газпром экспорт” 30 май куни ҳолатига кўра GasTerra B.V.дан апрелда газ етказиб берганлик учун тўловни Россия президентининг 31 март 2022 йилдаги 172-фармонига мувофиқ олмади”, - дейилган хабарда.
Куни кеча Нидерландия компанияси Россия гази учун тўловни рублда тўлашдан бош тортишини маълум қилган эди. Шундан сўнг “Газпром” уни 31 майдан газ етказиб берилмасдиги ҳақида хабардор қилган.
Берлин ва Рим компанияларига газ сотиб олиш учун рублда ҳисоб очишга рухсат берди – ОАВ
Апрель охирида “Газпром” Болгария ва Польшага улар тўловни белгиланган муддатда рублда амалга оширмаганлари сабаб газ етказиб бериш тўлиқ тўхтатган эди. 21 май куни эса Финляндияга газ етказиб бериш тўхтатилди.
Россия президенти Владимир Путин март охирида дўст бўлмаган барча давлатларга табиий газни фақат рублда сотишни назарда тутувчи фармонни имзолади.
Бу тартиб 1 апрелдан бошлаб кучга кирди ва тўлов амалга оширилмаган тақдирда газ етказиб берилмайди ва бу шерик мамлакатлар томонидан газ шартномалари бўйича мажбуриятларни бажармаслик деб ҳисобланади.
“Газпромбанк” хорижий харидорлар билан ҳисоб китоб қилиш учун махсус валюта ва рубль ҳисоб рақамлари очган. Бунда мижоз шартномада кўрсатилган валютада ҳисоб рақамига тўловни амалга оширади, банк эса уни Москва биржасида валютани сотиб, харидор ҳисоб рақамига рублда маблағ кирим қилади. Шу тарзда харидор газ етказиб берувчи билан ҳисоб-китобни амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0