Биз ҳеч нарса йўқотмадик ва ҳеч нарса йўқотмаймиз – Путин

Oбуна бўлиш
Путин Россия Федерацияси Украинада ҳарбий амалиётларни бошламаганини, аксинча, уларни тугатишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форумда махсус операция бошланганидан бери Россия нимага эришгани ва нима йўқотгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Ишончим комилки, биз ҳеч нарса йўқотмадик ва ҳеч нарса йўқотмаймиз. Эришганларимиз борасида шуни айтишим мумкинки, асосий ютуқ суверенитетимизнинг мустаҳкамланишидир. Албатта, дунёда ҳам, мамлакат ичида ҳам маълум бир қутбланиш мавжуд. Ишончим комилки, бу фақат фойда келтиради: кераксиз, зарарли ва бизни олдинга силжишимизга халақит берадиган ҳамма нарса рад этилади, биз ривожланиш суръатига эга бўламиз”, деди Путин.
Путин Россия Федерацияси Украинада ҳарбий амалиётларни бошламаганини, аксинча, уларни тугатишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0