Тошкент ва Москва ўртасидаги автобуслар энди ҳар куни қатнайди

© Транспорт бошқармаси матбуот хизматиТошкент автовокзали
Тошкент автовокзали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент-Москва йўналишидаги автобус ҳар куни “Тошкент” автовокзалидан соат 18:00 да жўнаб кетади.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. 10 сентябрдан Тошкент ва Москва ўртасидаги халқаро автобус қатнови янги жадвалга ўтди.
Tashtrans.uz хабарига кўра, энди Тошкент-Москва йўналишдаги автобус қатнови ҳар куни амалга оширилади.
Автобус ҳар куни “Тошкент” автовокзалидан соат 18:00 да жўнаб кетади. Чипта нархлари 1 205 000 сўмни ташкил қилади.
Пандемия сабаб вақтинча тўхтатиб қўйилган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги автобус қатновлари 18 июлдан бошлаб қайта йўлга қўйилди. Айни пайтда қуйидаги йўналиш бўйича қатновлар амалга оширилмоқда: Тошкент-Москва; Тошкент-Қозон; Тошкент-Санкт-Петербург ; Тошкент-Омск; Тошкент-Новосибирск; Тошкент-Нижний Новгород.
Янгиликлар лентаси
0