Жамият

“FlyDubai” Самарқанд ва Намангандан Дубайга парвозларни йўлга қўймоқда

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишТоржественное открытие рейса Flydubai
Торжественное открытие рейса Flydubai  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Авиқатновлар Самарқанддан 20 сентябрдан, Намангандан эса 24 сентябрдан бошлаб ҳафтасига икки марта амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. “FlyDubai” авиакомпанияси 20 сентябрдан бошлаб ҳафтасига икки марта Бирлашган Араб Амирликларидан Самарқандга парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Самарқандга парвозлар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Дубай аэропортида унга 3-терминал хизмат кўрсатади.
Парвоз жадвали (маҳаллий вақт):
Дубайдан жўнаб кетиш — 22:40, Самарқандга келиш — 2:50;
Самарқанддан учиш — 4:05, Дубайга етиб келиш — 6:30.
Чипта нархлари эконом класс тарифлари учун 1800 БАА дирҳами – 486 доллар ёки Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича 5,32 миллион сўмдан сотилади.
Бундан ташқари, “FlyDubai” авиакомпанияси 24 сентябрдан бошлаб ҳафтасига икки марта Наманганга тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширишни бошлайди.
Наманган халқаро аэропортига парвозлар чоршанба ва шанба кунлари Дубай халқаро аэропорти 2-терминалидан амалга оширилади.
Парвоз жадвали (маҳаллий вақт):
Дубайдан жўнаб кетиш — 22:50, Наманганга келиш — 03:30;
Намангандан учиш — 04:30, Дубайга етиб келиш — 07:25.
Наманганга рейсларнинг қўшилиши уни Ўзбекистонда Самарқанд ва Тошкентдан кейин учинчи йўналишга, Марказий Осиёдаги еттинчи манзилга айлантиради. Бу эса ўз навбатида БАА ва Форс кўрфази йўловчиларига кўпроқ ҳудудларни кезиш имконини беради.
Учта араб авиакомпанияси Ўзбекистонга янги йўналишлар бўйлаб парвоз қилади
Aвиакомпания Марказий Осиёнинг етти йўналиши бўйича, жумладан, Қозоғистоннинг Олмаота ва Нур-Султон, Қирғизистоннинг Бишкек, Тожикистоннинг Душанбе, Ўзбекистоннинг Наманган, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига парвозларни амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0