Россия ва Непал ўзаро ҳисоб-китобни миллий валюталарга ўтказиши мумкин

© Sputnik / Владимир ТрефиловМонеты номиналом один рубль
Монеты номиналом один рубль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2022
Oбуна бўлиш
Непал элчиси Москва ва Катманду ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобни миллий валюталарга ўтказишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Москва ва Катманду миллий валюталардаги ўзаро ҳисоб-китоблар учун механизм яратиши мумкин.
“Биз ҳиндлар рупия ва рубл билан яратган механизмга ўхшаш механизмни яратишимиз мумкин. Бу ўз миллий валюталаримизга асосланган, бошқа мақсадларни жалб қилмаган, бартер бўлади. Бу Непал ва Россия Марказий банклари ўртасидаги банк ҳамкорлиги бўлиши лозим”, - деди Непалнинг Россиядаги элчиси Милан Раж Туладхар РИА Новости билан суҳбатда.
Шу билан бирга дипломат ҳозир икки мамлакат банк операциялари билан боғлиқ айрим масалалар борлигини таъкидлади.
“Бироқ умид қиламанки, бу катта муаммо бўлмайди. Муносиб банк хизмати билан буни ҳал этиш мумкин”, - деди у.

Мавзуга оид:

Ҳиндистон тез орада Россия билан рупияда савдо қилишни бошлайди – ОАВ
Россия ва Индонезия савдо-сотиқни миллий валюталарга ўтказишни муҳокама қилмоқда
Янгиликлар лентаси
0