Жамият

Ҳокимликлар ҳузурида Тадбиркорлар кенгаши ташкил этилади

© Depositphotos.com / ZwolafasolaМужчина в костюме с папками в руке
Мужчина в костюме с папками в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бу кенгаш тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва улар муаммоларини ҳал этиш самарадорлигини янада ошириш учун тузилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ҳокимликлар ҳузурида Тадбиркорлар кенгаши ташкил этилади. Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Кенгаш ва Тадбиркорлар кенгаши фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика комиссияси тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва улар муаммоларини ҳал этиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида ташкил этилади.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, унинг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳамда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари республика комиссияси ва кенгашнинг ишчи органлари бўлади.
Кенгашнинг асосий вазифалари тегишли ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, тадбиркорлик соҳасини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни Республика комиссиясига тақдим этиб бориш.
Шунингдек, у ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш соҳасида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари ҳамда бошқарувнинг вертикал тизими асосида давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди.
Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари, давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказади.
Кенгаш ўз фаолиятини жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади. Унга Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари раислик қилади ҳамда Кенгашнинг фаолиятини самарали ташкил этишга шахсан жавобгар ҳисобланади.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0