Аналитика

Иқтисодий блицкриг ўхшамади: Ғарб Россияга яна қандай санкциялар билан таҳдид қилмоқда

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишФлаги России и Евросоюза, архивное фото
Флаги России и Евросоюза, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Европа илгари Россияга қарши киритган санкциялари аввало ўзига катта муаммоларни туғдирганига қарамай, яна санкция киритиш ҳақида бош қотирмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўтган ҳафта охирида, қатор нуфузли Ғарб ОАВлари маълумотларига кўра, Европа комиссияси Европа мамлакатлари вакиллари билан Россияга қарши галдаги – саккизинчи санкциялар тўплами мавзуси юзасидан маслаҳатлашувларга киришган.Россияга нисбатан янги чекловлар бугун, 28 сентябрь куни, таклиф қилиниши кутилмоқда.
Украинадаги махсус операция бошлангандан буён етти ойдан зиёдроқ вақт ўтиб ва Россияга санкция босими кучайгандан кейин коллектив Ғарбнинг “Россия иқтисодиётини бир зумда йўқ қилиш” режаси муваффақиятсизликка юз тутгани, санкциялар имкониятининг охири кўриниб қолганини қайд этиш мумкин.
Европа янги санкция тўпламига нималарни киритиши мумкинлиги ва ачинарли ҳолда кўриниши – Sputnik материалида.

Шамол қаердан эсяпти

Донецк ва Луганс халқ республикалари ҳамда Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудида кеча Россия таркибига кириш бўйича ўтказилган референдумлар якунланди. 23 сентябрдан бошлаб 5 кун давомида бу ҳудудлар аҳолиси Россияга қўшилиш масаласи юзасидан овоз беришди.
Бугун эълон қилинган маълумотларга кўра, ҳар бир вилоятнинг аксарият аҳолиси (минтақаларга қараб 87,05 фоиздан 99,23 фоизигача) Россия таркибига киришни ёқлаб овоз берган.
Референдумлар ҳақидаги янгиликлар пайдо бўлгандан кейин Ғарб сиёсатчилари кутилганидек сесканиб кетишди.
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен CNN телеканалига берган интервьюсида референдумларни ўтказиш янги Европа санкцияларига сабаб бўлишини маълум қилди. Ортидан Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель унинг баёнотига қўшилди ва ЕИ ташқи ишлар вазирлари ҳам персонал, ҳам секторал қўшимча чораларни қабул қилишда якдил эканликларини қўшимча қилди.
Боррель жаноблари бу қандай чоралар экани ва қайси секторларга нисбатан киритилишини очиқламади, фақат референдумларни ташкил этганлик ва “бошқа халқаро ҳуқуқларни бузганлик ” учун “Россияни жавобгарликка тортишга” ваъда берди холос.
Бирор бир аниқ чора тилга олинмагани ва илгари қўлланилган санкциялар тўпламлари таҳлили ҳақиқатдан Россия иқтисодиётини барбод қилишга қодир (Ғарб мамлакатлари етакчилари февраль-март ойларидаёқ бутун дунёга ишонч билан шундай ваъда беришганди) Россияга таъсир ўтказувчи реал дастаклар мавжуд эмаслигини намойиш қилади.
“Politico Playbook”нинг хабар қилишича, бугун кундузи ЕИ элчилари Европа комиссиясига Россияга қарши янги санкциялар тўпламини таклиф қилишади.
Хўш, Россияга қарши энди қандай санкциялар киритилиши мумкин?

Энергия қарамлигини рад этишда давом этиш

Янги санкциялар тўпламига Россия нефти нархини чеклашга оид режа киритилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Politico” ЕИ мамлакатларининг тўрт нафар дипломатига таянган ҳолда ёзмоқда.
Қисқача айтадиган бўлсак: “Катта еттилик” деб аталувчи мамлакатлар (АҚШ, Канада, Буюк Британия, Италия, Германия, Франция ва Япония) Россия нефтининг баррели учун сўнгги нархни 40-60 доллар даражасида (ҳозир Brent маркали нефть нархи тахминан 84 доллар) белгилашга келишиб олишди. Бу “энг юқори нархга” риоя қилишни истмаган мамлакатларга G7 ўзининг операторлари билан ишлашни тақиқлашга қарор қилишди. Уларнинг фикрича, бу Россия “қора олтинини” суғурталаш ва олиб ўтишда муаммоларни юзага келтиради. Яъни “Катта еттилик” ҳисоблайдики, бу Россияда нефть харид қилишга деярли имкон бермайди.
“Politico” маълумотларига кўра, бугун АҚШ Европанинг Россияга импортига тақиқи кучга киргунга қадар “энг юқори нархни” жорий этишда олдинга силжишга эришиш учун Европа иттифоқига босим ўтказяпти.
“Bloomberg” нашри ўз навбатида бешта Европа мамлакати – Польша, Ирландия, Литва, Латвия ва Эстония – Россияга қарши санкция тўпламини ишлаб чиқиб, таклиф этганини хабар қилмоқда. Чекловлар орасида суюлтирилган нефть гази (LPG) импортини тақиқлаш ва ядро энергетикаси соҳасида ҳамкорликни чеклаш борлиги айтилмоқда.
Биринчи навбатда шуни қайд эиш жоизки, Ғарбнинг қиш арафасида ва дунёдаги энергетика инқирози пайтида Россиядан ёқилғи харид қилишда ўзини чеклаши катта эҳтимол билан Россия “ҳамёнига” қараганда, Европанинг ўзига оғирроқ зарба беради. Боз устига LPG Россия углеводороди экспортининг асоси эмас (масалан, нефть, қувур гази ёки кўмирдан фарқли ўлароқ).
Ядро энергетикасига оид мавзу қизиқроқ. Агар Европа иттифоқи “Кичик бешликнинг” бу таклифига розилик берса ва бу соҳадаги ҳамкорлик чекловлари Россияга қарши саккизинчи санкциялар тўпламига киритилса, оқибатлари бениҳоят оғир бўлади. Европанинг ўзи учун.
Гап шундаки, ядро соҳасига қарши санкция қўллаш шунчалик осон эмас (шу боис ҳозиргача кирилмаган).
АЭСга техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизмат кўрсатишларни, масалан, бундай станцияни қуришга бевосита алоқаси бўлган томон кўрсатади. Шу тариқа, Болгария, Чехия, Словакия, Венгрия ва Финляндия (бу мумлакатларда совет реакторлари ишлаяпти, айримларида эса “Росатом” ҳозиргача янги станциялар қуриш лойиҳаларини амалга оширмоқда) уларни ҳал этишга кучлари етмайдиган кўпгина муаммони ўзларига сотиб олишади.
Ўз навбатида, айтганча, тилга олинган айрим мамлакатларнинг АЭС энергияси экспортига уларнинг қўшнилари қарам (масалан, Болқон ва Греция Болгария АЭС етказиб беришларига). Бу билан бутун Европанинг катта қисми энергетика хавфсизлигига дучор бўлади.
Қисқача айтадиган бўлсак, Россия уранидаги Россия ёқилғисини бирор бир муқобили билан алмаштиришнинг деярли имкони йўқ. Чехиянинг “Seznam zpravy” нашри илгари Европа АЭСлари учун Россия ёқилғи импорти қисқарган тақдирда ЕИнинг тўртдан бир қисми электр энергиясиз қолиши мумкинлигини ҳисоблаб ҳам чиққанди.
Ёқилғидан ташқари Россия Европага ураннини ўзини ҳам етказиб беради. Масалан, уни кейин ундан ҳам совет, ҳам ғарб намунасидаги реакторлар учун ёқилғи элементларни қилувчи Франция етарлича фаол харид қилади.
Шундай бўлсада, Ғарб “кичик бешлик” ўйламасдан таклиф қилган чораларни қабул қилишнинг имкония йўқлигини тушунгандек кўринади. Масалан, “Politico” ёзадики, бу санкцияларнинг бешинчи тўпламга киритилиши даргумон, зеро улар туфайли Европанинг ўзини муаммолар гирдобида қолади. Шундай экан, бу ташаббус Европанинг барча мамлакатлари томонидан қўллаб-қувватланишига шубҳа бор.
“Bloomberg” ўз манбаларига таянган ҳолда Польша, Ирландия ва учта Болтиқбўйи мамлакатларининг яна бир қизиқ ташаббуси ҳақида хабар берди. Таклиф шундан иборатки, "Газпромбанк"ни SWIFT халқаро тўлов тизимидан узиб қўйиш.
Компанияга ҳозиргача чеклов киритилмагани сабаб оддий: у орқали Европа Россия гази учун тўловни (Россия талабига кўра) амалга оширади. Бироқ Евроиттифоқ Россия газидан ҳозироқ тўлиқ воз кечишга тайёрми?
Агар жавоб “ҳа” бўлса, бундай қарор қиш арафасида газ нархини кўтарилиши ва унинг танқислигига олиб келади. Бу мамлакатларнинг бу ташаббуслари Европанинг катта ўйинчилари, хусусан, Россия импортига қарам Германия, Италия, Австрия ва бошқа мамлакатлар томонидан қўлланмаслиги эҳтимоли юқори.

Молия соҳасига зарба

“Кичик бешталик” мамлакатлари нафақат “Газпром”ни SWIF᾽дан узиб қўйишни таклиф қилишяпти, ундан айнан бошлашни таклиф қилишяпти. “Кўпроқ Россия банкларини” узиб қўйишга чақиришмоқда.
Бу ҳақда ҳам “Bloomberg”, ҳам “Financial Times” хабар қилмоқда.
“EUobserver” эса ўз навбатида унинг тафсилотларини келтирмоқда. Улар маълумотларига кўра, “узиб қўйилганлар” рўйхатини илгари юқорида тилга олинган “Газпром” ҳамда "Тинькофф Банк", "Росбанк" и "Альфа-банк" билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, суғурталаш ва доллар банкноталарини Россияга транзит қилишни тақиқлаш, криптоактивлар билан операцияларни чеклаш таклиф этилмоқда.
Бу таклифлар Россиянинг “дўст” мамлакатлар билан савдо-сотиғига ва параллел импорт механизмига зарба беришга уриниш бўлиб кўринади. Бундай тақдирда янги муаммолар пайдо бўлиши эҳтимоли бор – аввало ноозиқ-овқат ритейли ва маркетплейсларнинг – аммо санкциялар тўловларни тўлиқ тўхтатиб қўйиши даргумон. Чунки Ғарб барча банкларни SWIFT᾽дан узиб қўймоқчи эмаслиги равшан. Истаган бўлсайди, аллақачон бу ишни қилган бўларди.
SWIFT ҳам дунёда ягона эмас, дунёда бир неча банк маълумотлари билан алмашиш тизими бор, жумладан, Россия ва Хитойники.

Яна юқори технологиялар ҳақида

“Reuters” нашрининг европалик дипломатлардан бирига таяниб хабар беришича, саккизинчи санкциялар тўпламида биз юқори технология маҳсулотларига экспортига киритиладиган жиддий чекловларни кўришимиз мумкин. Бу чекловлар “Россиянинг жанговар имкониятларини жиловлашга” қаратилган.
“EUobserver” тафсилотлар билан ўртоқлашди: гап Россияга лазер ускуналари, радар асбоблари ва смартфонлар каби айрим юқори технология товарларини етказиб беришни тақиқлаш.
Қайд этиш жоизки, радарларни илгари жорий қилинган санкциялар туфайли Россияга бугун ҳам шундоқ олиб кириб бўлмайди.
Смартфонларга келадиган бўлсак, бу ерда (агар бу рўй берса) аллақачон узоқ вақтдан бери параллел импорт механизми йўлга қўйилган (яъни муаллиф ҳуқуқи рухсатисиз маҳсулотни олиб киришга рухсат берилган).
“Bloomberg”нинг хабар беришича, “кичик бешталик” ЕИ компанияларига “Касперский лабораторияси” билан ҳамкорлик қилишни тақиқлаш, технологиялар экспортига қўйилган чекловларни янада қатъийлаштириш ва тақиқланган технология маҳсулотлари рўйхатини янада кенгайтиришни таклиф қилмоқда. Қолаверса, Россияга IT-хизмати, дастур таъминотига оид хизмат ва киберхавфсизлик бўйича хизмат кўрсатишни тақиқлашни таклиф қилишмоқда.
Таъкидлаш жоизки, де-юре бўлмаган ўша чекловлар, де-факто аллақачон амалда бор. Масалан, Европадан Россияга айрим IT-асбоб-ускуналарини етказиб бериш тақиққа тушмайди, бироқ ҳақиқатда бу етказиб беришлар аллақачон йўқ.

Иттифоқда ихтилоф?

“Reuters”нинг хабар қилишича, санкцияларнинг янги тўплами (ЕИнинг русофоб амалдорлари у нақадар тез қабул қилинишини фаол муҳокама қилишларига қарамай) келиши пайтида тўхтаб қолиши мумкин. Нашрнинг дипломатик манбаларига кўра, янги чекловларни тез қабул қилиш кафолати йўқ.
Сабаб шундан иборатки, Европа иттифоқига аъзо айрим мамлакатлар “Россияга қарши яна чеклов киритилишига кўпроқ қаршилик қилишни бошлашган”.
Гап бу ерда, эҳтимол, биринчи галда Венгрия ҳақида боряпти. Хусусан, ўтган ҳафта охирида бош вазир Виктор Орбан ошкора тарзда Россияга қарши санкцияларга қарши чиқиб, улар Россияга қараганда Европанинг ўзига кўпроқ зарар келтираётганини айтганди.
Бунга қадар ЕИ вазирлари учрашувида Венгрия ТИВ раҳбари Петер Сийярто ҳам санкциялар муваффақиятсизликка юз тутганини маълум қилганди, чунки “Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда, Европадаги иқтисодий вазият эса кундан-кундан ёмонлашмоқда”.
Венгрия эса Евроиттифоқдаги бундай битта мамлакат эмас. Ғарб киритиши мумкин бўлган ва улар Россия иқтисодиётига ҳақиқатдан кучли зарба бериши мумкин (ёки ЕИ иқтисодиётига ҳам кучлироқ зарба берадиган) эҳтимолий чекловлар имконияти деярли йўққа чиқарилди.
Янги санкцияларни жорий этиш масаласида якдиллик ҳам кўринмайди.
Ўтган ҳафта ЕИда қарор қабул қилиш механизмининг ўзини ўзгартириш борасида оғиз очишгани бунга мисол. Кўзда тутиляптики, масалан, Россияга қарши санкцияларни нафақат Европа иттифоқига аъзо барчанинг “ҳа” жавоби билан, балки кўпчиликнинг қўллаб-қувватлаши билан ҳам киритиш мумкин бўлади.
Агарда бунақа ислоҳат амалга оширилгудек бўлса, савол туғилади: улар кўпчиликнинг қарори сабаб (ўз истакларига хилоф равишда), масалан, инфляция ва ўз мамлакатида иқтисодий рецессия ўсишига рози бўлишга мажбур бўладиган Иттифоқда бундан кейин қолишни кўпчилик истайдими ёки йўқми?

Мавзуга оид:

Европада энергия нархининг ошишига Брюссель санкциялари сабаб бўлди – Орбан
Венгрия ТИВ: санкциялардан Россияга қараганда Европа кўпроқ жабр кўряпти
Австрия канцлери Россияга қарши янги санкция киритиш мақсадга мувофиқ эмаслигини айтди
ЕИ энергетика инқирозини енгиб чиқа олмаяпти – Туркия энергетика вазирлиги
Янгиликлар лентаси
0