Ўзбекистон элчихонаси фуқаролардан Украинани тарк этишни сўради

© пресс-служба Посольства Узбекистана в Украине Посольство Узбекистана направило ноту в МИД Украины
Посольство Узбекистана направило ноту в МИД Украины  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2022
Oбуна бўлиш
Элчихона ўзбекистонликларни Украинадаги вазият ўз изига тушмагунича у ерга саёҳат қилишдан чекланишга ҳам чақирмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ўзбекистонликлардан Украинани тарк этишни сўради.
Фронтдаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда бутун Украина бўйлаб ракета ва артиллерия зарбаларининг давом этиши эҳтимоли юқорилигидан келиб чиқиб, ватандошларимиздан шахсий хавфсизлик нуқтаи назаридан ушбу мамлакатни тарк этишларини сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, элчихона ватандошларни вазият ўз изига тушмагунича Украинага саёҳат қилишдан чекланишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Қрим кўприги устида юк машинаси портлатиб юборилди. Портлаш оқибатида кўприкнинг автомобиллар йўлларидан бири шикастланди, параллел йўналишда темир йўлда кетаётган поезд цистерналари ҳам зарар кўрди.
Россия президенти Владимир Путин бу ҳодисани теракт деб атади ва уни ташкиллаштиришда Украина махсус хизматларини айблади.
Шундан сўнг 10 октябрь куни Украинанинг бир неча шаҳарларида инфратузилма объектларига юқори аниқликдаги ракета зарбалари берилди. Путин Украина ҳудудидаги бундай объектларга оммавий зарба Киев режимининг жиноятларига жавоб тариқасида берилганини маълум қилди ва агар Украина ҳукумати Россия ҳудудида теракт уюштиришга бўлган уринишларини давом эттирса, Россиянинг жавоби қатъий бўлишидан огоҳлантирди.
Янгиликлар лентаси
0