Запорожье вилоятидаги йўлларни қайта тиклаш ишлари туну кун олиб борилмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Запорожье вилоятини Қрим ва ДХР билан боғловчи йўлдан минтақа аҳолисига озиқ-овқат маҳсулотлари, ёқилғи ва биринчи зарурий буюмларни етказиб бериш учун фойдаланилади.
Россиялик йўл қурувчилар Жапорожье вилоятидаги йўлларни туну кун қайта тиклашмоқда. Ишлар Мелитополь, Бердянск ва Херсон вилояти йўналишидаги йўлларда олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири.
Мелитополь — Бердянск йўли участкасида катта миқдордаги йўл-қурилиш техникаси ва ишчилар жалб қилинган.
"Биз Запорожье вилоятининг автомобиль-йўл тармоқларини қайта тиклаяпмиз. Уларни Россия Федерацияси меъёрларида кўзда тутилган ҳолатга келтиряпмиз. Ҳозир мавжуд асфальт-бетон қопламаларини фрезалаш ишлари олиб борилмоқда. Кейин асфальт ётқизилади. Йўл уч қатламдан иборат бўлади: текисловчи, пастки ва юқори.... Йўл қурувчилар учун бу ерда ишлар ҳали жуда кўп", - дейди Россиянинг йўл-қурилиш компанияларидан бирининг вакили Сергей.
Унинг сўзларига кўра, иш икки-уч сменада олиб бориляпти. Олдимизга катта вазифа қўйилган: қисқа муддат ичида Запорожье вилоятининг йўл тармоғининг катта қисмини қайта тиклаш.
"Бу жуда муҳим, шу боис деярли туну кун ишлаяпмиз", - дея қўшимча қилди у.
Запорожье вилоятини Қрим ва ДХР билан боғловчи йўлдан минтақа аҳолисига озиқ-овқат маҳсулотлари, ёқилғи ва биринчи зарурий буюмларни етказиб бериш учун фойдаланилади. Шунингдек, Мелитополь орқали ўтган йўл озод қилинган Херсон вилоятини Россиянинг бошқа минтақалари билан боғлайди.
Янгиликлар лентаси
0