Спорт

Ўзбекистонлик қиличбоз қизлар Жаҳон кубогида биринчи бўлишди

© Спортни ривожлантириш вазирлигиҚиличбоз қизлар ўртасида Жаҳон кубоги
Қиличбоз қизлар ўртасида Жаҳон кубоги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тошкентда қиличбозлик бўйича ёш қизлар ўртасидаги Жаҳон кубоги баҳслари ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик қиличбоз қизлар Жаҳон кубогида жамоавий дастурда ғолиб бўлишди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Тошкентда қиличбозлик бўйича ёш қизлар ўртасидаги Жаҳон кубоги баҳслари ўтказилди.
Ўзбекистонлик қиличбоз қизлар яккалик курашларда 1 та олтин, 2та бронза медалига сазовор бўлиб, давлатлар ўртасида жамоавий ҳисобда биринчиликни қайд этишди.
Қизлар олтин медални шпага ҳамда сабля йўналишларида қўлга киритишди.
Шпага, қизлар:
Ўзбекистон
Қозоғистон
Қирғизистон
Сабля, қизлар:
Ўзбекистон
Туркия
Руминия
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик спортчилар Жазоирда бўлиб ўтган қиличбозлик бўйича Жаҳон кубогининг сабля ва шпага қуролида ўтган баҳсларида ҳам иштирок этишганди. Унда спортчи қизлар Жаҳон кубогида саккизликдан жой олишган.
Янгиликлар лентаси
0