Дунёда

“Москвич” заводи ишга тушгандан сўнг немислар санкцияларнинг бефойдалигини тан олишди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМосковский автомобильный завод "Москвич" начал сборку автомобилей
Московский автомобильный завод Москвич начал сборку автомобилей  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Spiegel ўқувчилари ишлаб чиқаришнинг қайта тикланиши Россияга қарши санкциялар самарасизлигидан далолат бериши, шунингдек, Совет Москвичининг ижобий фазилатлари ҳақида ёзишди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. "Москвич" автомобилларини ишлаб чиқариш қайта тикланиши ҳақидаги хабар Германиянинг Spiegel газетаси ўқувчиларининг қизғин муносабатига сабаб бўлди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.
Spiegel ўқувчилари ишлаб чиқаришнинг қайта тикланиши Россияга қарши санкциялар самарасизлигидан далолат бериши, шунингдек, Совет Москвичининг ижобий фазилатлари ҳақида ёзишди.
"Россия Федерациясига қарши санкциялар ўз мақсадига эриша олмаслиги аниқ, фақат изчил ва пухта ўйланган вазифалар қўйилган Россия иқтисодиётини мустаҳкамлайди", деб ёзади MrEchoBravo.
Унинг қўшимча қилишича, Германияда бу фонда бюджет тақчиллиги, энергия ресурслари танқислиги ва тез суръатда инфляция кузатилмоқда.
Nochklarimkopf “Москвич”ни 20 йилдан бери бошқариб келаётганини айтиб, автомобил дизайни ишончлилиги ва соддалигига эътибор қаратди.
“Бу иссиқда ҳам, совуқда ҳам, қорда ҳам, ёмғирда ҳам сизни тушкунликка туширмайдиган бузилмас, бардошли машина. Лекин, албатта, ҳар хил қўшимча функциялар билан тўлдирилган ўйинчоқ машинага муҳтож бўлган баъзи ҳозирги одамлар учун эмас”, дея изоҳ берди фойдаланувчи.
"Машинанинг ярмини қисмларга ажратмасдан бурилиш сигналининг чироғини ўзингиз ўзгартиришингиз мумкин бўлган машинага қаршилигим йўқ", деб тан олди Aquaris_2200.
ElNebuloso ва бошқа фойдаланувчилар унинг фикрига қўшилишди.
Эслатиб ўтамиз, Москва автомобиль заводи “Москвич” қайта иш бошлади. Корхонада “Москвич 3” кроссовери серияли ишлаб чиқарила бошланди.
Саноат ва савдо вазирлигининг аниқлик киритишича, декабрь ойида пойтахтда “Москвич 3” кроссовери сотила бошлайди. Шу билан бирга, бренд автомобиллари келгусида талабини қўллаб-қувватлаш давлат дастурларига киритилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0