Ўзбекистон ва Қозоғистон Давлатлараро олий кенгаш таъсис этади

© МИВТ УзбекистанаФлаги Узбекистана и Казахстана
Флаги Узбекистана и Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2022
Oбуна бўлиш
Икки давлат иттифоқчилик ва стратегик шериклик руҳидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида янги кенгаш тузишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон Давлатлараро олий кенгаш таъсис этади. Бу Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ишлаб чиққан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома лойиҳасида кўзда тутилган.

“Қозоғистон-Ўзбекистоннинг биродарлик, иттифоқчилик ва стратегик шериклик руҳидаги кўп қиррали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида томонлар Давлатлараро Олий Кенгашни таъсис этишади”, - дейилган ҳужжатда.

Кенгашга Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари раҳбарлик қилишади.
Давлатлараро олий кенгаш эришилган келишувларнинг энг юқори даражада бажарилишини назорат қилувчи давлатлараро орган ҳисобланади.
Кенгаш қуйидаги вазифаларни бажаради:
икки томонлама муносабатларнинг энг муҳим сиёсий, иқтисодий масалаларини кўриб чиқади;
иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг асосий йўналишларини белгилайди;
асосий минтақавий ва глобал халқаро масалалар бўйича ўзаро манфаатли позицияни белгилайди.
Кенгаш мажлисларида томонлар ҳукуматлари ва парламентлари раҳбарлари ва аъзолари ҳамда таклиф этилган шахслар иштирок этиши мумкин
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон иттифоқчилик муносабатлар тўғрисида шартнома имзолашни режалаштираётгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0