https://sputniknews.uz/20221128/ozbekiston-va-qozogiston-ittifoqchilik-munosabatlar-togrisida-shartnoma-imzolashi-mumkin-30306885.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон иттифоқчилик муносабатлар тўғрисида шартнома имзолаши мумкин
Ўзбекистон ва Қозоғистон иттифоқчилик муносабатлар тўғрисида шартнома имзолаши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Шартнома Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшиши таъкидланмоқда. 28.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-28T14:08+0500
2022-11-28T14:08+0500
2022-11-28T14:08+0500
сиёсат
ўзбекистон
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1b/29512623_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8615388fffc1c344d3f786eb2cabc975.jpg
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон иттифоқчилик муносабатлар тўғрисида шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги шартнома лойиҳасини тайёрлаган.Ҳужжат Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини иттифоқчилик муносабатлари даражасига олиб чиқиш мақсадида ишлаб чиқилган.Унда олий ва юқори даражадаги учрашувлар механизмини такомиллаштириш, икки томонлама муносабатлар масалалари ва ўзаро манфаатли долзарб халқаро муаммолар юзасидан мунтазам фикр алмашиш ва позицияларни келишиш кўзда тутилган.Шартнома лойиҳасига кўра, томонлар бир-бирига қарши қаратилган куч ишлатиш ёки таҳдид қилишдан бош тортиш мажбуриятини тасдиқлайдилар. Глобал ва минтақавий миқёсда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, замон чақириқлари ва таҳдидларига қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қиладилар.Шартнома лойиҳасида ҳарбий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда, фуқаро муҳофазаси, энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилган.“Шартнома имзоланиши икки томонлама муносабатларда муҳим воқеа бўлади ва Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшади”, - дейилади ҳужжат лойиҳасида.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ декабрь ойи бошида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилаётгани хабар қилинган эди.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1b/29512623_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_8029bc9898114e118b3792d37eaf2a28.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, қозоғистон
сиёсат, ўзбекистон, қозоғистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон иттифоқчилик муносабатлар тўғрисида шартнома имзолаши мумкин
Шартнома Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшиши таъкидланмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон иттифоқчилик муносабатлар тўғрисида шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги шартнома лойиҳасини
тайёрлаган. Ҳужжат Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини иттифоқчилик муносабатлари даражасига олиб чиқиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Унда олий ва юқори даражадаги учрашувлар механизмини такомиллаштириш, икки томонлама муносабатлар масалалари ва ўзаро манфаатли долзарб халқаро муаммолар юзасидан мунтазам фикр алмашиш ва позицияларни келишиш кўзда тутилган.
Шартнома лойиҳасига кўра, томонлар бир-бирига қарши қаратилган куч ишлатиш ёки таҳдид қилишдан бош тортиш мажбуриятини тасдиқлайдилар. Глобал ва минтақавий миқёсда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, замон чақириқлари ва таҳдидларига қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
Шартнома лойиҳасида ҳарбий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда, фуқаро муҳофазаси, энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилган.
“Шартнома имзоланиши икки томонлама муносабатларда муҳим воқеа бўлади ва Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшади”, - дейилади ҳужжат лойиҳасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ декабрь ойи бошида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилаётгани
хабар қилинган эди.