Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими ошиб бораётгани маълум бўлди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь в Узбекистане
Повседневная жизнь в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2022
Oбуна бўлиш
Россияликларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳатларга қизиқи 20 фоизга ортган.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Россияликлар МДҲ давлатлари орасидан энг кўп Ўзбекистонга боришни афзал кўрмоқда. Йил давомида бундай саёҳатлар учун талаб 20 фоизга ўсди, дейди Россия Туроператорлари уюшмаси (АТОР) ижрочи директори Майя Ломидзе РИА Новостига.
Унинг сўзларига кўра, Россияда саёҳат учун МДҲнинг кўплаб давлатларига қизиқиш ортмоқда, аммо Ўзбекистон бу борада етакчи.
“Агар 2021 йилни 2022 йил билан қиёсласак, бу камида 20 фоизга ортган”, - дейди Ломидзе Тошкентдаги халқаро туризм ярмаркасида.
Россияликлар Ўзбекистонда боришни истаган шаҳарлар қаторида анъанавий тарзда Самарқанд, Бухоро, Хива етакчилик қилмоқда.
“Одамлар мамнун бўлиб қайтишади, лекин мен тушунишимча, тармоқ вазирлиги Ўзбекистоннинг Россия бозоридаги туристик таклифини диверсификация қилиш ва йўналишларни кўпайтириш қилиш истагида”, - дейди Ломидзе.
Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Россия Федерациясидан келган сайёҳлар сони 2021 йил якунларига нисбатан икки баравар кўпайиб, 395,1 минг кишига етди, баҳордан бошлаб россиялик меҳмонлар оқими барқарор ўсиб бормоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон шу йилнинг кузида россияликлар энг кўп чипта сотиб олган машҳур йўналишлар учлигига киргани хабар қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0