Абитуриентларга учтагача академик лицейга ҳужжат топширишга рухсат берилади

© Давлат тест маркази Тест синовлари
Тест синовлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2022
Oбуна бўлиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги академик лицейларга ўқувчиларни ўқишга қабул қилишга доир янги ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Абитуриентларга учтагача академик лицейга ҳужжат топширишга рухсат берилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ишлаб чиққан ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ҳужжатга кўра, абитуриентларга рўйхатдан ўтишда учтагача академик лицейнинг таълим тили бир хил бўлган биттадан мос йўналишини танлаш имконияти берилади.
Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.
Ҳужжат қабул қилинса, умумий ўрта мактаб 9-синф битирувчиларини академик лицейларга ўқишга қабул қилиш тартиби такомиллашади, имтиҳон тест синовлари Давлат тест маркази томонидан адолатли, шаффоф тарзда ўтказилади.
Ўқувчиларнинг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш, ўқишдан четлатиш тартиби қатъий белгилаб қўйилади.
Шунингдек, академик лицейларга иқтидорли ўқувчилар саралаб олинади. Ўқитиш сифати ва самарадорлиги ошади.
Эслатиб ўтамиз, академик лицейларга кириш тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0