Ўзбекистондан кимлар халқаро мусобақаларда ҳакамлик қилиши маълум бўлди

© Ўзбекистон Футбол АссоциациясиУзбекские футбольные судьи
Узбекские футбольные судьи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2023
Oбуна бўлиш
ФИФА томонидан 2023 йил учун халқаро майдонларда ишлайдиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Бу йил Ўзбекистондан умумий 30 нафар ҳакам халқаро мусобақаларда ҳакамлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабар берди.
ФИФА томонидан 2023 йил учун халқаро майдонларда ишлайдиган ҳакамлар, ёрдамчи ҳакамлар, VAR ҳакамлари, футзал ва соҳил футболи ҳакамлари рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистондан умумий 30 нафар ҳакам ушбу рўйхатдан ўрин олишган.
ФИФА ҳакамлар қаторидаги янги номлар:
Раҳимбек Каримов;
Авазбек Абдуллаев;
Зуфар Элибоев;
Ойбек Каллахўжаев;
Найим Қосимов.
Бундан ташқари, Раҳимбек Каримов ва Абдурашид Худойберганов VAR ҳакамлари сифатида рўйхатга киритилган.
© Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ФИФА ҳакамлари
ФИФА ҳакамлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2023
ФИФА ҳакамлари
Шу йилдан бошлаб Розиябону Юсупова халқаро майдонларда аёллар футболи бош ҳаками сифатида ишлаши мумкин бўлади. Шунингдек, Александра Кончикова ФИФА аёллар футзал ҳаками сифатида фаолият олиб бориш имкониятига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонлик ҳакамлар "Форс кўрфази кубоги" учрашувларини бошқариб бориши маълум қилинганди. Унга кўра, Ироқнинг Басра шаҳри 2023 йилнинг 6-19 январь кунлари анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Форс кўрфази кубогига мезбонлик қилади.
Мусобақа ташкилотчилари ЎФАга ФИФА ҳакамлари — Илгиз Танташев (бош ҳакам), Санжар Шоюсупов (ёрдамчи ҳакам) ва Алишер Усмонов (ёрдамчи ҳакам)нинг иштироклари бўйича расмий таклиф юборган.
Янгиликлар лентаси
0