https://sputniknews.uz/20221229/ozbekistonlik-hakamlar-fors-korfazi-kubogi-uchrashuvlarini-boshqarib-borishadi-31125249.html
Ўзбекистонлик ҳакамлар "Форс кўрфази кубоги" учрашувларини бошқариб боришади
Ўзбекистонлик ҳакамлар "Форс кўрфази кубоги" учрашувларини бошқариб боришади
Sputnik Ўзбекистон
Ироқнинг Басра шаҳри 2023 йилнинг 6-19 январь кунлари анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Форс кўрфази кубогига мезбонлик қилади. 29.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-29T08:59+0500
2022-12-29T08:59+0500
2022-12-29T08:59+0500
спорт
футбол
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31125350_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_f7209c8a986d4eb34ea4aa277835afa1.jpg
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳакамлар "Форс кўрфази кубоги" учрашувларини бошқариб боришади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабар берди.Ироқнинг Басра шаҳри 2023 йилнинг 6-19 январь кунлари анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Форс кўрфази кубогига мезбонлик қилади.Ушбу мусобақада Осиёнинг араб мамлакатлари — Қатар, Саудия Арабистони, Ироқ, БАА, Оман, Баҳрайн, Кувайт ва Яман терма жамоалари иштирок этишади.Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг 3-босқич саралашидан ўрин олган БАА — Сурия учрашувида ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ишлаган эди. Унда Илгиз Танташев ўйинда бош ҳакам вазифасини бажарган. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам берган. Аҳрол Рисқуллаев эса захира ҳаками бўлди.Апрель ойида Эркин Бахтиёров янги ташкил этилган Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига директор этиб тайинланди. Мазкур марказ мамлакатда ўтказиладиган барча турдаги футбол мусобақаларини бошқарувчи ҳакамлар фаолиятини мувофиқлаштиририб боради. Қолаверса, Ўзбекистон ҳудудида футбол, аёллар футболи, мини футбол, ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ҳамда уларни ташкилий-бошқарув фаолиятига кўмаклашади.Шунингдек, август ойида ўзбекистонлик собиқ футбол ҳаками Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқи президенти қошидаги (РФИ) эксперт-ҳакамлар комиссиясининг доимий аъзоси бўлган эди.Равшан Эрматов комиссиясининг амалдаги таркибининг тўққизинчи аъзоси бўлди. Эрматовдан ташқари комиссия таркибига РФИ ҳакамлар бўлими бошлиғи Павел Каманцев, Сергей Зуев, Александр Гвардис, Николай Иванов, Сергей Фурса, Николай Левников, Олег Соколов ва Эдуард Малий ҳам киритилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31125350_65:0:1202:853_1920x0_80_0_0_3bbb3636698bba9edb003ad9d69b2734.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
спорт, футбол
Ўзбекистонлик ҳакамлар "Форс кўрфази кубоги" учрашувларини бошқариб боришади
Ироқнинг Басра шаҳри 2023 йилнинг 6-19 январь кунлари анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Форс кўрфази кубогига мезбонлик қилади.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳакамлар "Форс кўрфази кубоги" учрашувларини бошқариб боришади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабар
берди. Ироқнинг Басра шаҳри 2023 йилнинг 6-19 январь кунлари анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Форс кўрфази кубогига мезбонлик қилади.
Ушбу мусобақада Осиёнинг араб мамлакатлари — Қатар, Саудия Арабистони, Ироқ, БАА, Оман, Баҳрайн, Кувайт ва Яман терма жамоалари иштирок этишади.
Мусобақа ташкилотчилари ЎФАга ФИФА ҳакамлари — Илгиз Танташев (бош ҳакам), Санжар Шоюсупов (ёрдамчи ҳакам) ва Алишер Усмонов (ёрдамчи ҳакам)нинг иштироклари бўйича расмий таклиф юборган.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг 3-босқич саралашидан ўрин олган БАА — Сурия учрашувида ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ишлаган эди. Унда Илгиз Танташев ўйинда бош ҳакам вазифасини бажарган. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам берган. Аҳрол Рисқуллаев эса захира ҳаками
бўлди.Апрель ойида Эркин Бахтиёров янги ташкил этилган Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига директор этиб тайинланди. Мазкур марказ мамлакатда ўтказиладиган барча турдаги футбол мусобақаларини бошқарувчи ҳакамлар фаолиятини мувофиқлаштиририб боради. Қолаверса, Ўзбекистон ҳудудида футбол, аёллар футболи, мини футбол, ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ҳамда уларни ташкилий-бошқарув фаолиятига
кўмаклашади.Шунингдек, август ойида ўзбекистонлик собиқ футбол ҳаками Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқи президенти қошидаги (РФИ) эксперт-ҳакамлар комиссиясининг доимий аъзоси бўлган эди.
Равшан Эрматов комиссиясининг амалдаги таркибининг тўққизинчи аъзоси бўлди. Эрматовдан ташқари комиссия таркибига РФИ ҳакамлар бўлими бошлиғи Павел Каманцев, Сергей Зуев, Александр Гвардис, Николай Иванов, Сергей Фурса, Николай Левников, Олег Соколов ва Эдуард Малий ҳам
киритилган.