https://sputniknews.uz/20230112/bayden-31412159.html
Байден ёрдамчилари махфий ҳужжатларнинг иккинчи партиясини топди – ОАВ
Байден ёрдамчилари махфий ҳужжатларнинг иккинчи партиясини топди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Байденнинг ёрдамчилари унга тегишли махфий ҳужжатларнинг иккинчи партиясини топди. 12.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-12T11:43+0500
2023-01-12T11:43+0500
2023-01-12T11:43+0500
дунёда
ақш
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0c/31413171_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_8973d22440876ff9879b66a40fbd5d2f.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. AҚШ президенти Жо Байденнинг ёрдамчилари унга тегишли махфий ҳужжатларнинг иккинчи партиясини топди. Бу ҳақда NBC маълумотли манбаларга таяниб хабар берди.Телеканал маълумотларига кўра, махфий ҳужжатлар “Байден Барак Обама маъмуриятидан кетганидан кейин фойдаланган Вашингтондаги офис ташқарисидаги жойдан топилган”.Оқ уй телеканалнинг сўровига жавоб бермаган. AҚШ Aдлия вазирлиги ҳам ушбу хабаргамуносабат билдирмаган.Aввалроқ АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг вице-президентлик давридаги махфий ҳужжатлар унга алоқадор Вашингтондаги таҳлил марказидан топилгани ҳақида хабар берилганди.AҚШ етакчиси вице-президент бўлган даврга оид материаллар ноябрь ойи бошида бўлиб ўтган оралиқ сайловлар арафасида унинг ишончли шахслари томонидан топилган.Кейинроқ маълум қилинишича, топилган махфий ҳужжатлар орасида Украина, Эрон ва Буюк Британияга оид разведка маълумотлари ҳам бор. Ҳужжатлар зудлик билан миллий архивга топширилган, бироқ Aдлия вазирлиги уларнинг шахсий идорага қандай кириб қолганини текширмоқда.Оқ уй Байден ушбу бинолардан 2017 йилдан 2020 йилгача, маъмуриятда бўлмаган пайтида фойдаланганини тан олди. Байденнинг ўзи ушбу топилмадан ҳайратда қолди ва ҳужжатлар мазмунини билмаслигини айтди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0c/31413171_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_b863aa5cd8d484c8670474a5c32d0783.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
дунёда, ақш, жо байден
Байден ёрдамчилари махфий ҳужжатларнинг иккинчи партиясини топди – ОАВ
Байденнинг ёрдамчилари унга тегишли махфий ҳужжатларнинг иккинчи партиясини топди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. AҚШ президенти Жо Байденнинг ёрдамчилари унга тегишли махфий ҳужжатларнинг иккинчи партиясини топди. Бу ҳақда NBC маълумотли манбаларга таяниб хабар
берди.
Телеканал маълумотларига кўра, махфий ҳужжатлар “Байден Барак Обама маъмуриятидан кетганидан кейин фойдаланган Вашингтондаги офис ташқарисидаги жойдан топилган”.
Оқ уй телеканалнинг сўровига жавоб бермаган. AҚШ Aдлия вазирлиги ҳам ушбу хабаргамуносабат билдирмаган.
Aввалроқ АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг вице-президентлик давридаги махфий ҳужжатлар унга алоқадор Вашингтондаги таҳлил марказидан топилгани ҳақида
хабар берилганди.
AҚШ етакчиси вице-президент бўлган даврга оид материаллар ноябрь ойи бошида бўлиб ўтган оралиқ сайловлар арафасида унинг ишончли шахслари томонидан топилган.
Кейинроқ маълум қилинишича, топилган махфий ҳужжатлар орасида Украина, Эрон ва Буюк Британияга оид разведка маълумотлари ҳам
бор. Ҳужжатлар зудлик билан миллий архивга топширилган, бироқ Aдлия вазирлиги уларнинг шахсий идорага қандай кириб қолганини текширмоқда.
Оқ уй Байден ушбу бинолардан 2017 йилдан 2020 йилгача, маъмуриятда бўлмаган пайтида фойдаланганини тан олди. Байденнинг ўзи ушбу топилмадан ҳайратда қолди ва ҳужжатлар мазмунини билмаслигини айтди.