ЛХР милицияси қўлбола ясалган портловчи мослама топди - видео

Oбуна бўлиш
Украина Қуролли кучлари тарк этган ҳудудларда яна қўлбола ясалган миналар топилди.
ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. ЛХР милицияси озод қилинган ҳудудлардаги бинолардан бирида 6 та 120 миллиметрли минадан ясалган қўлбола портловчи мосламани топди.
Маълумот учун Украина Қуролли кучлари тарк этган ҳудудлардан бундай "ажал машиналари" олдин ҳам топилган эди. Бир неча ой олдин қўлбола услубда танкка қарши минадан ясалган бомба мактабдаги синф хоналарининг бирига ўрнатилгани аниқланган эди.
Ундан ташқари, махсус операция доирасида кўплаб тинч аҳоли вакиллари, айниқса болалар ва уй ҳайвонлари "лепесток" номли кичиқ миналардан жароҳатланган. Ушбу турдаги минларни кассетали ракеталар ёрдамида сочиб ташланади. Ерга тушганидан бир неча сони ўтиб у фаоллашади ва кейинчалик бирор кичик қимирлаш ҳам унинг портлашига олиб келади.
Янгиликлар лентаси
0