Бокс: Ўзбекистон терма жамоаси ОЧда энг кўп финал йўлланмасини қўлга киритди

© Ўзбекистон бокс федерациясиU-22 Осиё чемпионати
U-22 Осиё чемпионати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоасининг 11 вакилдан 10 нафари ўз жангини муваффақиятли ўтказиб, финал йўлланмасига эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси U-22 Осиё чемпионатида энг кўп финал йўлланмасини қўлга киритган жамоага айланди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Кеча Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича U-22 Осиё чемпионатида эркаклар ўртасидаги ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Унда рингга кўтарилган ўзбекистонлик 11 вакилдан 10 нафари ўз жангини муваффақиятли ўтказиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбек боксчиларининг натижалари:
-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев — Лестер Дуренс (Филиппин) 5:0;
-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов — Танарат Саенгпет (Таиланд) 0:5;
-60 кг: Дилшод Абдумуродов — Фидо Рафаел (Индонезия) 5:0;
-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев — Аскат Култаев (Қирғизистон) 3:2;
-67 кг: Бекзод Ҳамидов — Ихтиёр Нишонов (Қирғизистон) 4:1;
-71 кг: Нурислом Исмоилов — Нурадин Рустамбек Уулу (Қирғизистон) 5:0;
-75 кг: Аълохон Абдуллаев — Абдумалик Болтаев (Тожикистон) 5:0;
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев — Ерасил Жакпеков (Қозоғистон) 4:1;
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев — Нурсултан Болотбаев (Қозоғистон) 1-раундда нокаут ғалаба;
-92 кг: Нусрат Тоҳиров — Ерхат Бекзат (Қозоғистон) 5:0;
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров — Аманат Сабиргали (Қозоғистон) 5:0.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ U 22 Осиё чемпионати чорак финалида ўзбекистонлик 7 нафар боксчи рингга кўтарилган эди. Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар вакили муддатидан аввал ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган. Яна 2 нафар вакил тўлиқ давом этган жангда муваффақиятга эришди.
Маълумот учун, мазкур мусобақа йигитлар ўртасида 13 та, қизлар ўртасида эса 11 та вазн тоифасида ўтказилмоқда. Баҳсларда умумий ҳисобда 149 нафар боксчи жанг қилади. Мусобақа 26 январь кунига қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0