Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказмоқчи

© Министерство инвестиций, промышленности и торговли Республики УзбекистанВ Бишкеке состоялись встречи министра инвестиций, промышленности и торговли Республики Узбекистан Лазиза Кудратова с заместителем Председателя Кабинета Министров Кыргызской Республики Бакытом Торобаевым и министром экономики и коммерции Данияром Амангельдиевым.
В Бишкеке состоялись встречи министра инвестиций, промышленности и торговли Республики Узбекистан Лазиза Кудратова с заместителем Председателя Кабинета Министров Кыргызской Республики Бакытом Торобаевым и министром экономики и коммерции Данияром Амангельдиевым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2023
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат биргаликда тижорат автомобиллари ва енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни муҳокама қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Бишкекда бу борадаги амалга ошириладиган қатор аниқ амалий чораларни муҳокама қилди.
Ташриф давомида Қудратов Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Торобоев ва иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев билан учрашди. Мулоқотда ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари томонлар диққат марказида бўлди.
1/4
2/4
3/4
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
Ўзбекистон ва Қирғизистон ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказишга тайёргарлик кўриш ишлари кўриб чиқилди. Кимё ва тўқимачилик саноати, машинасозлик, фармацевтика, чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари, электротехника, шунингдек, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика ва туризм каби соҳалар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.
Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми изчил ортиб бораётгани таъкидланди. Сўнгги 6 йил ичида икки томонлама савдо 8 бараварга ошиб, 2022 йилда 1,3 миллиард долларга етган.
“Яқин келажакда ушбу кўрсаткични 2 миллиард долларга етказиш бўйича қатор аниқ амалий чоралар кўришга тайёрлик билдирилди”, - дейилган хабарда.
Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев билан учрашувда тижорат автомобиллари ва енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, йигирув ва тўқимачилик корхоналарини қуриш ва кенгайтириш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Тадбиркорларга тегишли шартнома ва битимлар тузишда кўмаклашиш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида, яъни икки давлат ҳудудларида интенсив боғлар ва юқори технологияли иссиқхоналар барпо этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар. Шу мақсадда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жойлари, шунингдек, икки давлат хусусий корхоналари орқали ташаббускорлар бир ҳафта муддатда белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26-27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади.
Скопление грузовиков на границе Калининградской области с Литвой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2023
Қирғизистон Ўзбекистон орқали ўтувчи янги савдо йўналиши устида ишламоқда
Янгиликлар лентаси
0