Элдор Шомуродов қандай қилиб мухлисининг орзусини амалга оширди - видео

Oбуна бўлиш
Мусулмон Номозов — футбол ишқибози ва Элдор Шомуродовнинг мухлиси.
Мусулмон болалигидан футбол билан шуғулланган ва профессионал футболчи бўлишни орзу қилган. 2019 йилда рўй берган автоҳалокат унинг ҳаётини бирдан ўзгартириб юборди. У ногиронлар аравачасига михланиб қолди.
Аммо Мусулмон футболни севишдан тўхтамади, Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларига эса мунтазам келиб туради. Йигитнинг кумири – терма жамоа сардори Элдор Шомуродов. Шомуродов терманинг сўнгги ўйинида ўз мухлисининг кичик бир орзусини рўёбга чиқарди.
Батафсил Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0