Космосга чиқиш учун аввал сув остига тушиш керак: Фазогирлар тайёрлаш марказидан видео

Oбуна бўлиш
Россия Космонавтлар тайёрлаш марказида жойлашган гидролаборатория шароитида вазнсизлик ҳолати имитация қилинади.
Россиялик космонавтлар Олег Кононенко ва Николай Чублар очиқ коинотга чиқиш учун фаол таёргарликдан ўтмоқда. Уларнинг парвози кузда режалаштирилган. Бу уларнинг якуний машғулотларидан биридир.
Гидролаборатория шароитида 5 минг тонна сув қуйилган бассейнда вазнсизлик ҳолати имитация қилинади. Бу ерда фазогирлар вазнсизлик шароитида амалиётлар бажаришни машқ қилишади. Масалан антенналар ўрнатиш, спутник учириш ёки станциянинг айрим деталларни алмаштириш.
Парвоз режасида космонавтлар 4 маротаба 6 соатдан очиқ коинотга чиқиши режалаштирилган. Бунинг учун Кононенко 15 маротабалан кўп ушбу бассейнга шўнғиган.
“Биз ушбу чиқишни бир неча бор машқ қилдик ва ундан имтиҳон топширдик. Ҳозир шунчаки такрорлаяпмиз”, - дейди космонавт.
Лаборатория шароитида космонавтлар станция ёнғин чиқишини ҳам машқ қилишади. Бунинг учун улар концертларда фойдаланиладиган сунъий тутундан фойдаланишади. Космонавтларнинг орбитал станцияга сафари бир йилдан ортиқ давом этиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0