Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида овоз бериш қандай ўтмоқда — видео

Oбуна бўлиш
Россия ҳудудида вақтинча яшаётган Ўзбекистон фуқаролари учун еттита сайлов участкаси ташкил этилган.
МОСКВА, 9 июл — Sputnik. Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида муддатидан олдин президент сайловида овоз бериш жараёни давом этмоқда.
Овоз бериш учун келган фуқаролар ташкиллаштирилган тартибда сайлов участкасига кириб, ўз фуқаролик бурчларини ўтамоқда.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Бугун Ўзбекистонда муддатидан олдин президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Айни дамда Россияда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари учун 7 та сайлов участкалари ташкил этилган. Хусусан, Ўзбекистоннинг Москва, Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Владивостокдаги бош консулхоналарида ташкил этилган.
Бундан ташқари айни дамда хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари учун дунёнинг 39 та давлатида 56 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Янгиликлар лентаси
0