Ситуация на месте взрыва в Сергели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Тошкентдаги омборда кучли портлаш
28 сентябрь куни соат 03:00да ФВВ Тошкент шаҳар Бошқармаси навбатчилик қисмидан тушган хабарга кўра, Сергели тумани “Қипчоқ” кўчасида жойлашган “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиққан.

“Уйга киришга қўрқяпман”: Тошкентдаги портлаш гувоҳлари

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Портлаш юз берган вақтида одамлар ширин уйқуда эди. Кимдир бомба портлади деб ўйлаган, кимдир уйғонса, ота-онаси уйда йўқлигини кўрган.
Тошкент шаҳри Сергели тумани Қурувчилар даҳасида жойлашган "Inter Logistics" компаниясига тегишли омборхонада 28 сентябрга ўтар кечаси соат 2:43 да кучли портлаш юз берди.
Ҳодиса оқибатида омборхона атрофидаги иморатлар, турар жой биноларига зарар етган. Кўп қаватли уйлардаги аксарият хонадонларнинг дераза ромлари синиб кетган. Айрим хонадонларнинг ички қисмига ҳам жиддий зарар етган.
Сергелидаги портлаш юз берган вақтида одамлар уйқуда эди. Кимдир бомба портлади деб ўйлаган, кимдир уйғонса, ота-онаси уйда йўқлигини кўрган.
Ҳодисадан жабрланган ва гувоҳлар Sputnik мухбири билан суҳбатда ўзларининг илк таассуротлари билан ўртоқлашишди.
Батафсил видеода.
Янгиликлар лентаси
0