Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Қарши туман тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиникасида, архив сурат.
Шавкат Мирзиёев Қарши туман тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиникасида, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2023
Oбуна бўлиш
Сўнгги 7 йилда ушбу тизимда самарали хизмат қилиб келаётганлардан 727 нафари фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини табриклади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
"Аввало, ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек олижаноб ишга бағишлаб келаётган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман", — дейилади байрам табригида.
Қайд этилишича, шу йилнинг ўзида жойларда 22 та оилавий поликлиника, 93 та оилавий шифокорлик пункти ва 394 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиб, бирламчи тиббий хизматлар 2 миллион 100 минг нафардан зиёд аҳолига яқинлаштирилган.
Шунингдек, 8 миллион 600 минг нафар аҳоли профилактик тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 685 минг нафари амбулатор, 72 минг нафари эса стационар шароитда соғломлаштирилгани, скрининг текширувлари орқали 167 минг нафар юртдошимизда юрак-қон томир, 52 минг нафарида қандли диабет касаллиги аниқланиб, уларнинг саломатлигини тиклаш чоралари кўрилгани таъкидланди.
Айниқса, туғма юрак нуқсони бўлган 2 минг нафар боланинг давлат ҳисобидан операция қилингани ёш авлодга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатишнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.
Соҳага давлат тиббий суғуртаси ва рақамлаштириш механизмлари билан бирга хусусий тиббиёт муассасалари фаолияти ҳам жорий этилиб, шифохоналарни замонавий транспорт ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш даражаси кескин яхшиланмоқда.
"Айнан ана шундай ўзгаришлар, жонкуяр шифокорлар, юқори малакали тиббиёт мутахассислари, ҳамшираларнинг машаққатли меҳнати туфайли юқори технологик жарроҳлик операциялари нафақат пойтахтимиз ва вилоятлар марказларида, балки туманларда ҳам муваффақиятли ўтказилмоқда ва минглаб беморлар ўз дардига шифо топмоқда", дейилади табрикда.
Сўнгги 7 йилда ушбу тизимда самарали хизмат қилиб келаётганлардан 727 нафари фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Бугунги байрам муносабати билан уларнинг сафига яна кўплаб тиббиёт ходимлари қўшилганини алоҳида қайд этмоқчиман.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида тиббиёт соҳасида қуйидаги ўзгаришлар белгилаб олинган:
Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш, бунинг учун тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажмини 2 баробар ошириш, онкология, юрак-қон томир, диабет ва нафас йўллари касалликлари бўйича эрта ўлимни 2,5 баробар камайтириш;
Ўзбекистонни сил хасталигидан холи мамлакатга айлантириш;
350 минг нафар диабет ва 1 миллион 500 минг нафар юрак-қон томир касаллиги билан оғриган беморларни даволаш;
Тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал этиш;
Беморларни гемодиализ ўринлари билан тўлиқ қамраб олиш.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2023
Шавкат Мирзиёев 42 нафар тиббиёт ходимларини мукофотлади
Янгиликлар лентаси
0