Москвада Ойга парвоз тажрибаси бошланди — видео

Oбуна бўлиш
Тажриба доирасида 6 кишидан иборат космонавтлар жамоаси 1 йил давомида мутлақ изоляция шароитида яшайди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Россия Фанлар академиясининг Тиббиёт ва биологик муаммолар институти (ИМБП) Ойга парвозни тақлид қилувчи тажрибани бошлади, деб хабар беради РИА Новости.

СИРИУС-23 лойиҳасининг олти нафар иштирокчиси: тўрт эркак в тўрт аёл космонавтлар институт томонидан барпо этилган экспериментал иншооти ичида бир йил давомида изоляция шароитида яшайди.

Экипаж таркибига беш нафар россиялик: командир Юрий Чеботарев, борт муҳандиси Анжелика Парфенова, шифокор Ксения Орлова, шунингдек, тадқиқотчилар Ксения Шишенина ва Рустам Зарипов кирган. Яна бир тадқиқотчи - Беларус вакили Ольга Мастицкая.

Тажриба сценарийсига кўра, экипаж тўрт кун ичида Ой орбитасига “етиб бориб”, Ой орбитал станциясига "қўнишади". У ерда улар беш марта тўрт кишилик гуруҳларга бўлинган ҳолда турли вазифаларни бажаришади. Машқлар орасида Ой юзига қўниш, фавқулодда вазиятларни симуляция қилиш ва бошқалар бор. Бир йил давом этадиган тадқиқот давомида Ҳиндистон, Чехия, Туркия, Италия, Канада, Малайзия, АҚШ ва Кореядан келган иштирокчилар тажрибаларда иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, "миссия" давомида психология бўйича 18 та, микробиология бўйича 11 та тажриба ўтказиш режалаштирилган.
SIRIUS (Scientific International Research In Unique Terrestrial Station) халқаро лойиҳаси бўлиб, унда космик парвозларни симуляция қилишга ихтисослашади. Шу кунга қадар ИМБП томонидан 2017 йилда 17 кунлик, 2018-2019 йилларда 4 ойлик, 2021-2022 йилларда 8 ойлик, тажрибалар ўтказилган. Уларда россиялик космонавтлардан ташқари, АҚШ, Германия ва БАА тадқиқотчилари ҳам иштирок этишган эди. Дастур дастлаб НАСА билан биргаликда ҳамкорликда режалаштирилган эди, аммо 2023 йилда америкаликлар унда иштирок этишни тўхтатди.
Россиянинг Ойга миссияси

Россия бошқариладиган космик тизимлари бош конструктори Владимир Соловьёвнинг маълум қилишига кўра:

* 2030 йилгача Ойга автоматик станциялар жўнатиш ва транспорт тизимини қайта ишлаш кўзда тутилган;

* 2031 йилдан 2040 йилгача геологик тадқиқотлар олиб борилиши ва ойнинг асосий модуллари ва бошқариладиган ой роверини яратиш ҳам таъминланади;

* 2041 йилдан 2050 йилгача тўлақонли Ой базасини қуриш режалаштирилган;

* 2050 йилдан бошлаб Ой ресурсларидан коинотни чуқур тадқиқ қилиш учун фойдаланиш режалаштирилган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0