Тошкентда бўлиб ўтган SputnikPro маҳорат дарси қандай ўтди — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети талабалари учун медиа трендлар бўйича SputnikPro маҳорат дарси бўлиб ўтди.
Унда 50 дан ортиқ ўқитувчи ва талабалар яқин келажакда медиа истеъмоли қандай ўзгаришини, шунингдек, виртуал ҳақиқат ва ўйин саноати контент ишлаб чиқаришга қандай таъсир қилишини билиб олишди.
Нима учун замонавий тенденцияларни тушунишкерак, сунъий интеллектдан ўз фойдангиз учун қандай фойдаланиш ва аудиториянгизни қаердан излаш муҳим? “Россия сегодня” ХАА нашри бош муҳаррири ўринбосари Наталя Лосева SputnikPro лойиҳаси доирасида ўтказилган маҳорат дарси шу ва бошқа кўп нарсалар ҳақида гапирди.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Янгиликлар лентаси
0