Открытие информационного центра ЦИК РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россия президенти сайловлари 2024 йил 15 мартдан 17 мартгача бўлиб ўтади. Ўзбекистонда овоз бериш учун 17 март куни Тошкент ва Самарқандда сайлов участкалари очилади.

МДҲ миссияси Россиядаги сайловлар қандай ўтаётганини маълум қилди

Илхом Нематов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2024
Oбуна бўлиш
МДҲ миссияси раҳбари: Россияда сайловларда овоз бериш тинч, оғишларсиз давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Россия Федерациясида президент сайловида овоз бериш тинч, уюшқоқлик билан, ҳеч қандай оғишларсиз ўтмоқда. Бу ҳақда МДҲ кузатувчилари миссияси раҳбари, Ҳамдўстлик Бош котиби ўринбосари Илҳом Неъматов РИА Новости агентлигига маълум қилди.
“Овоз бериш Россия қонунчилигидан четга чиқмасдан, хотиржамлик билан ташкил этилган”, — деди миссия раҳбари.
“Бизда бор-йўғи 194 нафар кузатувчи бор, биз Калининграддан Владивостокгача бўлган 28 та ҳудудни қамраб оламиз...Тез орада, эртага якуний баёнотларимизни эълон қиламиз. Табиийки, биз якуний баёнотларни фақат кузатишларимиз натижаларига, ўз кузатишларимиз асосида тайёрлаймиз”, — деди миссия раҳбари.
Шунингдек, барча участкалар зарур техник воситалар ва ахборот материаллари билан жиҳозланганини таъкидлади.
Россия Федерациясидаги президентлик сайловларида 129 давлатдан 1115 нафар халқаро кузатувчи иштирок этмоқда.
Выборы президента России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россия президенти сайловида овоз бериш даражаси 61 фоизга етди — МСК
Янгиликлар лентаси
0