Открытие информационного центра ЦИК РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россия президенти сайловлари 2024 йил 15 мартдан 17 мартгача бўлиб ўтади. Ўзбекистонда овоз бериш учун 17 март куни Тошкент ва Самарқандда сайлов участкалари очилади.

Ўзбекистонда Россия президенти сайловида овоз бериш жараёни бошланди

© SputnikЎзбекистонда Россия президенти сайловида овоз бериш жараёни бошланди
Ўзбекистонда Россия президенти сайловида овоз бериш жараёни бошланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2024
Oбуна бўлиш
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентдаги Россия элчихонасида биринчилардан бўлиб овоз берди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Россия президенти сайловида овоз бериш жараёни бошланди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ўзбекистон делегацияси Россияда овоз бериш жараёнларини кузатиб бормоқда
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов Тошкентдаги Россия элчихонасида биринчилардан бўлиб овоз берди.
© SputnikРоссиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов Тошкентдаги Россия элчихонасида биринчилардан бўлиб овоз берди.
Избирательные участки для выборов президента РФ открылись в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов Тошкентдаги Россия элчихонасида биринчилардан бўлиб овоз берди.
Олег Мальгинов раислигидаги сайлов комиссиясининг 19 нафар аъзоси Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси ҳузуридаги сайлов участкасида ишламоқда.
Республикадаги россияликлар Тошкент ва Самарқандда овоз беришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти сайловлари 2024 йил 15 мартдан 17 мартгача бўлиб ўтади. Ўзбекистонда овоз бериш учун 17 март куни Тошкент ва Самарқандда сайлов участкалари очилди. Сайлов участкалари бугун маҳаллий вақт билан соат 20:00 да ёпилади.
Россия қонунчиларининг таклифига биноан Россия Федерациясига президентлик сайловларида кузатувчи сифатида 36 та давлат ҳамда бешта халқаро ташкилот делегациялари иштирок этмоқда.
Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилованинг сўзларига кўра, Россия президенти сайловларида деярли 2,6 миллион киши муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланди. Россия президенти сайловининг иккинчи кунида Москва вақти билан соат 13:32 да сайловчиларнинг 40,05 фоизи иштирок этди.
Маълумот учун, 2024 йилги Россия президенти сайловида овоз бериш 3 кун давом этади: 15, 16 ва 17 март кунлари. Давлат раҳбари лавозимига тўрт нафар номзод рўйхатга олинган: Леонид Слуцкий (ЛДПР), Николай Харитонов (КПРФ), Владислав Даванков (Новие люди) ва Владимир Путин (мустақил номзод).
Выборы президента России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россия президенти сайловида иштирок этганлар 40 фоиздан ошди
Янгиликлар лентаси
0