Ўзбекистондаги уйлар сони маълум қилинди

© Sputnik / Актан ТемиркановЗдания на территории комплекса Ташкент-Сити.
Здания на территории комплекса Ташкент-Сити. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2024
Oбуна бўлиш
Мамлакатда уйлар сони 2,4 % га ошган.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистонда қарийб 7,5 миллионта уй (квартира) бор, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада кўп квартирали уйлардаги хонадонлар ва якка тартибдаги уйлар сони қариб 7,5 млн тани ташкил этган.
"Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 % га ошган", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мамлакатда 85 мингта ёки 2022 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп хонадон қурилди. Аҳолига 17 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилди. Жорий йилги дастур доирасида 100 мингта уй-жой қуриш режалаштирилган.
Энди 5 қаватли уйларни барпо этишга камида “қониқарли” ва 9 қаватли уйларга “ўрта қониқарли” рейтингига эга бўлган пудратчилар жалб қилинади.
Пешеходная улица на территории комплекса Ташкент-Сити. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2024
Ўзбекистон ижара бозорида талаб пасайишда давом этмоқда
Янгиликлар лентаси
0