Редакционный центр Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот-маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

“Яшил энергетика” бу стратегик тўғри йўл эмас — Притчин

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Мутахассис айтишига кўра, узоқ муддатли истиқболда қуёш панелларидан фойдаланиш қимматга тушиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Яшил энергетика — бу стратегик тўғри йўл эмас, деб ҳисоблайди Россия Фанлар академиясининг Халқаро иқтисодиёт ва муносабатлар институти (ИМЭМО) Марказий Осиё сектори мудири Станислав Притчин.
Мутахассис айтишига кўра, узоқ муддатли истиқболда қуёш панелларидан фойдаланиш қимматга тушиши мумкин. Чунки уларни утилизация қилиш харажатлари жуда қиммат.
"Ўзбекистонлик энергетиклар стратегиясида асосий эътибор “яшил” энергияга қаратилган. Бу эҳтимол, менинг субъектив фикримча, стратегик энг тўғри йўналиш эмас. Чунки фойдаланиш муддати тугаган панелларни утилизация қилишга ҳам жуда катта маблағ талаб қилинар экан. Бу деярли уларни ишлаб чиқаришга сарфланган пулга тенг", - дейди мутахассис.
Шунингдек, Пртичин бир вақтлар қуёш энергетикасига катта сармоя киритган Австралияни мисол келтирди. Мутахассиснинг айтишига кўра, улар бугун муддатини ўтаб бўлган панелларни утилизация муаммосига дуч келмоқда.
Ўзбекистон Стратегик ривожланиш режасига кўра, 2030 йилга келиб республикага йилига 120 Гига Ватт энергия генерацияси керак бўлади. Бу ҳозиргидан икки баравар кўп.
Янгиликлар лентаси
0