Ўзбекистон ва Ҳиндистон таълим соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштирмоқчи

Флаг Индии и Узбекистана
Флаг Индии и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2024
Oбуна бўлиш
Деҳлидаги Менежмент институтида ўзбекистонлик мутахассислар учун ўқув курсларини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқалар фаоллаштирилади. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси ва "Ҳиндистон-Ўзбекистон" дўстлик жамияти вакиллари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев жорий йил дипломатия миссияси ва дўстлик жамияти ҳамкорлигида амалга оширишга қаратилган қатор лойиҳаларни таклиф қилди.
Дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастрининг сўзларига кўра, ҳамкорликдан бири академик соҳада алмашиш дастурини амалга оширишга тегишлидир.
“Биз Ўзбекистон олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг Ҳиндистонга ташрифини ташкил қилишга тайёрмиз. Бугун элчихонага Лаъл Баҳодир Шастри ҳаётига бағишланган китобни совға қилдик. Турли адабиёт намуналарини ўзбек ва ҳинд тилларига таржима қилиш жараёнига кўмаклашиш ҳам ўзаро алоқаларимизнинг муҳим йўналишини ташкил қилиши мумкин”, — деди у.
Мулоқотда қуйидаги масалалар ўрганиб чиқилди:
Лаъл Баҳодир Шастри номидаги Менежмент институтида ўзбекистонлик мутахассислар учун ўқув курслари ташкил этиш;
Ўзбекистон ва Ҳиндистон олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш;
икки мамлакат китобхонлари учун қизиқарли бўлган адабиётларни ўзбек, ҳинд ва инглиз тилларига биргаликда таржима қилиш;
қўшма маданий тадбирлар ўтказиш.
Флаг Индии и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон таълим соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи — режалаштирилган тадбирлар
Янгиликлар лентаси
0