11:13 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Профессор кафедры системной экологии РУДН, доктор технических наук Владимир Тетельмин

Тетельмин: Роғун ГЭС барча Марказий Осиё мамлакатларига таъсир кўрсатади

© FOTO. Из личного архива Владимира Тетельмина
Аналитика
Ҳавола олиш
1042 0 0

Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) тизим экологияси кафедраси профессори, техника фанлари доктори Владимир Тетельмин Тожикистондаги Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегати ишга туширилиши Марказий Осиё мамлакатларига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида сўзлаб берди.

Тожикистонда Роғун ГЭСнинг  иккинчи агрегати 9 сентябрь, Тожикистон Мустақиллигининг 28 йиллиги куни ишга туширилади.

Экспертнинг таъкидлашича, Роғун ГЭСнинг  иккинчи агрегати ишга туширилиши бутун Марказий Осиёдаги энергетика соҳасида ўта муҳим ва сўнгги бўлмаган воқеа саналади.

Роғун станцияси қанча электр энергия ишлаб чиқарганлиги маълум бўлди

Владимир Тетельмин электр энергияси универсал экани, уни сотиш мумкинлиги, ортиқча энергияси бўлган давлатлар уни сотаётганини қайд этди.

Электр энергияси эндиликда товар бўлмоқда. Экспертнинг фикрига кўра, бу ўз навбатида Марказий Осиё мамлакатларини жипслаштиради.

“Электр энергиясига бўлган ҳар қандай эҳтиёж мамлакатларни бир-бирига яқинлаштиради, <...> Марказий Осиё мамлакатлари бир-бирлари билан яхши алоқада”, - деди Владимир Тетельмин Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида.

Экспертнинг фикрига кўра, иккинчидан сўнг учинчиси ҳам албатта ишга туширилади. Унинг таъкидлашича, мамлакат гидроэнергетика соҳасида ҳозирда фақат 50 фоизидан фойдаланилган катта имконият ва салоҳиятларга эга.

Ўзбекистон-Тожикистон дўстлиги Роғун ГЭСини қурилишини битказишга ёрдам беради

Шунингдек, Тетельмин Марказий Осиё Помир ва Тиёншон тоғ тизмалари катта гидроэнергия қувватига эгалиги, шунинг учун келажакда улардан фойдаланиш мумкинлигига аниқлик киритди.

Асосий мавзулар