Инсон эмас, вирус таъқиб қилинсин: ОИВни юқтирган аёллар қандай қилиб бахтга эришмоқда

© Foto : Организаторы акции "живая библиотека"В театре "Ильхом" в Ташкенте состоялась "живая библиотека", которой отметили День борьбы с дискриминацией
В театре Ильхом в Ташкенте состоялась живая библиотека, которой отметили День борьбы с дискриминацией - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илҳом театрида "Дискриминацияга қарши кураш куни"га бағишланган "жонли кутубхона" акцияси ўтказилди. Эътибор марказида - ОИВ ташхиси билан ҳаёт кечираётган инсонлар эмас, балки дискриминацияга дуч келаётган ёш хотин-қизлар бўлди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Баҳорнинг илк кунида ЮНЭЙДС ташаббуси билан дунёнинг кўплаб давлатларида дискриминацияга қарши курашиш куни нишонланади. Ушбу кунда ОИВ билан яшайдиган инсонлар муаммосига эътибор қаратилади ва уларга нисбатан мавжуд стереотипларни енгишга ҳамда стигма (негатив тасаввур) ва дискриминация бўлмаслигига ёрдам берилади.

Забор крови для исследования на наличе инфекций - Sputnik Ўзбекистон
СПИД меҳнат муҳожирлари ўртасида кўпроқ аниқланмоқда - Садинов

Китоб - одамлар

Ушбу учрашув "жонли кутубхона" кўринишидаги ноодатий форматда ўтказилди. ОИВга чалинган одамлар жонли китоб ролида чиқиш қилиб, юзларини яширмаган ҳолатда ўзлари тўғрисида барча хоҳловчиларга очиқ сўзладилар. "Ўқувчиларни" асосан иштирокчилар ўз мақоми ҳақида қачон ва қай тарзда билишгани, уларнинг оиласи, дўстлари бунга қандай муносабат билдиришгани ва шундан сўнг уларнинг ҳаёти қай тарзда ўзгарганлигига қизиқиш билдирдилар.

Бунга ишониш қийин, аммо ОИВни юқтирганлар ҳаёти оддий одамлар ҳаётидан кўпам фарқ қилмайди. Шундай мақомдаги инсон ўз ҳаёти мобайнида ҳар куни антиретровирус терапия (АРВТ) олишга мажбур. Бори шу. Аммо бошқа томони ҳам бор, мисол учун, тиббий муассасага мурожаат қилишга зарурат туғилса. Чунки бундай ташхис қўйилган беморга нисбатан дискриминация айнан шу ерда бутун борлигича намоён бўлади. Ва бу ҳолат кўпинча уларни мажбурий ижтимоий изоляцияга олиб келади.

© Foto : Организаторы акции "живая библиотека"В театре "Ильхом" в Ташкенте состоялась "живая библиотека", которой отметили День борьбы с дискриминацией
Инсон эмас, вирус таъқиб қилинсин: ОИВни юқтирган аёллар қандай қилиб бахтга эришмоқда - Sputnik Ўзбекистон
В театре "Ильхом" в Ташкенте состоялась "живая библиотека", которой отметили День борьбы с дискриминацией

Ноль дискриминация

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер учрашувни очиб берди.

"2020 йилда "Ноль дискриминация" кампанияси хотин-қизлар тенглиги ва уларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш масалаларига бағишланган. Глобал кўламдаги нотенглик, зўравонлик, қашшоқлик ва ҳимояланмаганлик аёл ва қизлар орасида ОИВ юқтирилиши хатарларини янада мураккаблаштиради. Статистик маълумотларга кўра, ҳар ҳафта бутун дунёда 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган 6 мингга яқин ёш аёллар ОИВни юқтиради, бу ҳар куни 860 киши демакдир", - деди Фрейзер.

Хелена Фрейзер фикрича, СПИД эпидемиясини фақатгина ОИВ атрофидаги афсоналар ва стереотипларни барбод қилиш, тест ва даволаш, шунингдек, ушбу муаммога дучор бўлган кишиларга нисбатан муносабатни ўзгартириш орқали тўхтатиш мумкин.

Вирусни таъқиб қилиш

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ОИВга чалинган 41 мингдан зиёд киши яшайди. Уларнинг 57%ини эркаклар ва 43%ини аёллар ташкил этади. Бу фақатгина ошкор ҳолатлар. Ушбу рақамлар - акция ташаббускорларидан бири сифатида сўзга чиққан "Ишонч ва ҳаёт" ОИВ инфекциясини юқтирган аёллар дастури координатори Евгения Короткова томонидан келтирилди.

© Foto / Организаторы акции "живая библиотека"Евгения Короткова
Инсон эмас, вирус таъқиб қилинсин: ОИВни юқтирган аёллар қандай қилиб бахтга эришмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Евгения Короткова

"Аёл ва эркаклар яширинар экан, дискриминация қилувчи қонунлар бор экан, тиббиёт муассасаларида дискриминация бор экан, эпидемия ошишда давом этади. Давлат ва фуқаролик институти ўртасида координация муҳим. Биз одамларни эмас, вирусни таъқиб қилишга даъват қиламиз", - деб таъкидлади Короткова.

Учрашувда ташриф буюрган "жонли китоб"ларнинг шахсий ҳаётидан воқеалар янгради.

Она бўлиш ҳуқуқи

Акция иштирокчиларидан бири у қандай қилиб фарзандли бўлиш ҳуқуқига эриша олгани тўғрисида ҳикоя қилди.

Аёл биринчи марта 2010 йилда ҳомиладор бўлган, у вақтларда ОИВ ҳақида гапириш мумкин эмасди. Ҳомиладорлик ҳисобига олиш учун уни ОИВга қон топширишга мажбур этишади - қон таҳлили жавоб мусбат эканлигини кўрсатади. Тиббий кўрсатмаларга кўра, қаҳрамонимиз ҳомиладорликни тўхтатишга мажбур бўлади.

"Ташхисни қабул қилишдан ва бир умрлик АРВ-терапияни бошлашдан аввал мен олис йўлни босиб ўтдим. Энг қийини гинеколог билан учрашув эди, ҳар бир кўрик вақтида келажакда фарзандли бўла олмаслигим учун стерилизация қўллашни қатъий тавсия этарди. Лекин бугун Ўзбекистонда ОИВни сифатли даволаш мумкин, қолаверса, аёл соғлом фарзандни дунёга келтира олади. Тўрт йил олдин мен кўнглимга яқин инсонни учратдим ва оиламизда соғлом қизалоқ дунёга келди", - дея бошидан кечирганларини сўзлаб берди учрашув иштирокчиларидан бири.

Инкордан тушуниш сари

Бошқа "жонли китоб" ОИВга бўлган ишончсизлиги ва касалликка бўлган бундай муносабат оқибатлари ҳақида сўзлаб берди.

Красная лента - символ борьбы с СПИДом - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан қанча киши яшайди

"Менга ташхис қўйилганида, ўзимни яхши ҳис қилар эдим. Ўзим йўлиққан дардни инкор этиб, даволаниш мумкинлигига ишонмасдим. Шу тарзда 10 йил яшадим. Бу вақт давомида эса ОИВ иммунитетимни аста-секин кемириб борарди. Аммо ташқи жиҳатдан ҳаммаси яхшидек, тасаввуримда ҳаммаси четлаб ўтадигандек эди… Кейин сил дардига чалиндим. Бугун ундан фориғ бўлганман, ва бугун ОИВга чалинган инсонларга маслаҳатлар бериб келаман. Бу ташхис билан қандай қилиб бахтли ҳаёт кечириш мумкинлиги тўғрисида ҳикоя қиламан", - деди учрашувнинг бошқа қаҳрамони.

У бошидан кечирганларини ёдга олди. Масалан, туғруқдан кейин уни изоляторга жойлашгани ва у ерга на шифокорлар ва на ҳамширалар кирмаганликларини.

"Иснод мени ич-этимни кемирарди. Бугун мен бахтлиман, қизим 15 ёшда ва у мутлақо соғлом", - деди аёл.

Дард бедавомас

Кутубхона иштирокчилари орасида Ўзбекистонда биринчи бўлиб антиретровирус терапиясини қабул қилган аёл ҳам бор эди.

"Мен анъаналаримизга кўра турмушга чиққанман, бўлажак турмуш ўртоғимни яхши билмас эдим. Тез орада ўғилли бўлдик, мен эрим наркотик истеъмол қилишини ҳатто сезмаганман. У қаттиқ бетоб бўлиб, озиб кетганида, шифокорлар унинг бу ҳолати сабабини ҳатто аниқлай олишмади. ОИВга топширилган таҳлил мусбат чиқди, ўғлим билан меники ҳам", - дея эга олади аёл ўша машъум ташхис ҳақида қачон хабар топганлиги ҳақида эслар экан.

Тез орада турмуш ўртоғи ОИТСдан вафот этади, аёл эса ўз жонига қасд қилиш даражасигача бориб етади. ОИТСга қарши кураш бўйича Республика маркази шифокорлари аёл ҳаётини қутқариб қоладилар.

Добровольное тестирование на ВИЧ на трех крупных рынках столицы — Ошском, Орто-Сайском и Аламединском - Sputnik Ўзбекистон
“Мен шокда”: Бишкек бозорларида 4 соат ичида 5 та ОИВ вирусини юқтирганлар аниқланди

"Ўша йилларда Ўзбекистонда АРВ-терапия ҳали йўқ эди. Марказ қошида "ишонч ва ҳаёт" ташкилоти фаолият юритарди. Менга вирус ҳақида ёш йигит гапириб берди ва маслаҳат берди. Тез орада мен унга турмушга чиқдим ва инсонларга бу ташхисни қабул қилишда ёрдамлашувчи ташкилотнинг кўнгилли ишчисига айландим. Биз ОИВ ташхиси билан яшовчи Бутунукраина тармоғи билан яқиндан ҳамкорлик қилар эдик. Улар бизларга биринчи дориларни топширишди. Бизнинг мамлакатимизда ҳеч ким ҳеч қандай кафолат бермас, аммо мен украиналик шифокорлар тавсиялари бўйича дориларни қабул қилардим. Натижада оиламизда мутлақо соғлом қизалоқ дунёга келди", - дея ҳикоя қилди аёл.

ОИВ энди сир ва жиноят эмасми?

"Не молчи.уз" лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенконинг фикрича, муаммолардан бири - шифокор сирининг сақланишида. ОИВни юқтирган инсонларни ташхиси ҳақида маҳалла қўмиталарида хабар топишгач, кўпинча бу маълумот бошқа жойларга ҳам тарқалиб кетади.

© Foto / Организаторы акции "живая библиотека"Ирина Матвиенко и Хелена Фрейзер
Инсон эмас, вирус таъқиб қилинсин: ОИВни юқтирган аёллар қандай қилиб бахтга эришмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ирина Матвиенко и Хелена Фрейзер

"Участка нозирига ОИВга чалинган кишилар ҳақида маълумот келиб тушади. Бизда барча тузилмалар ўзаро боғлиқ бўлгани учун бу ҳақда маҳалла раиси ҳам хабар топади. Бошқача айтганда, бунда ушбу ҳолат, қонун олдида жавоб берувчи шифокорлардан фарқли ўлароқ, ички этика билан тартибга солинади", - дейди Матвиенко.

Республиканский центр по профилактике и борьбе со СПИДом - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат мигрантлари ОИВ инфекциясини аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтказилади

Бундай ҳолатларда энг қийини - айбдорларни жавобгарликка тортиш. Жабрланганлар ташхис сири ҳуқуқини талаб қилиб, прокуратурага ариза ёзадилар, аммо бу сингари ишлар жиноят таркиби йўқлиги туфайли ёпилиб кетади.

"Мени назаримда мавжуд қонунчиликка мансабдор шахсларнинг масъулият қўшимча киритиб вазиятга сезиларли таъсир ўтказиш мумкин. Бундай модда муҳим қадам бўлади. Бошқа масала - қонун ижроси. Агар кўпинча модда бўйича жарима белгиланган бўлса, суҳбат билан кифояланишади". - дейди Ирина Матвиенко.   

Ассалом, жамият!

Ўзбекистонда ОИВ билан яшовчи инсонлар уюшмаси кўмагида ташкиллаштирилган "Жонли кутубхона" акцияси — бу нафақат мусбат ОИВ-мақомига эга бўлган инсонлар билан мулоқот имконияти, балки улар ҳақда - жамоатчилик, ОАВ ва ҳатто тиббиёт ходимлари томонидан тиқиштирилмаган фикрни шакллантиришдир.

© Foto : Организаторы акции "живая библиотека"В театре "Ильхом" в Ташкенте состоялась "живая библиотека", которой отметили День борьбы с дискриминацией
Инсон эмас, вирус таъқиб қилинсин: ОИВни юқтирган аёллар қандай қилиб бахтга эришмоқда - Sputnik Ўзбекистон
В театре "Ильхом" в Ташкенте состоялась "живая библиотека", которой отметили День борьбы с дискриминацией

ОИВ билан яшовчи инсонлар давлатдан антиретровирус терапия оладилар, ишлайдилар, саёҳатга чиқадилар, оила қурадилар ва соғлом фарзандларни дунёга келтирадилар. Шу билан бирга улар ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзосидек ҳис этмайдилар, чунки жамият уларни қабул қилишга ҳали тайёрмас.

Акция давомида Шарқий Европа ва Марказий Осиёнинг 15та давлатидан 15 нафар ОИВ инфекциясини юқтирган аёлларнинг очиқ юзлари акс этган фотокўргазма намойиш этилди. Уларнинг барчаси - БМТ Бирлашган дастури (ЮНЭЙДС) ва ОИТС бўйича Евроосиё аёллар тармоғи томонидан ўтказилаётган "Вопреки" ("Ҳар нега қарамай") кампанияси иштирокчиларидир.

© Foto : Организаторы акции "живая библиотека"В театре "Ильхом" в Ташкенте состоялась "живая библиотека", которой отметили День борьбы с дискриминацией
Инсон эмас, вирус таъқиб қилинсин: ОИВни юқтирган аёллар қандай қилиб бахтга эришмоқда - Sputnik Ўзбекистон
В театре "Ильхом" в Ташкенте состоялась "живая библиотека", которой отметили День борьбы с дискриминацией

Афсуски, учрашувда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ёки Республика ёки шаҳарнинг ОИТСга қарши кураш марказидан вакиллар йўқ эди. Бундай тадбирларни ўтказиш бўйича ташаббус давлат ёки ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан илгари сурилса ва ННТлар қўллаб-қувватловчи сифатида иштирок этса, тўғри бўлар эди.  Бу ОИВ ва ОИТС муаммосига эътиборни жалб этишга ёрдам берарди ва бу шундай ташхисли одамларга нисбатан муносабатни ўзгартирарди.

Янгиликлар лентаси
0