09:09 26 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Аналитика
Ҳавола олиш
502 0 0

ЕХҲТ кузатувчилари Беларусдаги президент сайловларини тан олмасликни талаб қилмоқда, шу билан бирга бир пайтнинг ўзида АҚШдаги овоз бериш рақобатли ва яхши ташкиллаштирилган деб ҳисоблашади.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ҳозирча Ғарбий ярим шарда 3 ноябрь АҚШдаги сайлов жараёнига нуқта қўймаслиги ҳақидаги прогноз амалга ошмоқда. Пьеса сюжети ечимининг ўрнига у катта куч билан ривожланмоқда, дунё демократик грандлари, уларнинг фикрича, энг муҳим муаммоларга эътибор қаратишган.

Буюк Британия ТИВ раҳбари Доминик Рааб муҳим баёнот билан чиқиш қилди (ўшанда “Висконсин” ва “Мичиган” сўзлари кўпларнинг қулоғига чалинган эди): “Президент сайловларида бузиб кўрсатиш ҳолатлари мавжудлигини аниқлаган ва Беларусь халқини бостиришга қаратилган Лукашенко режимининг муносиб нафратланиш хатти-ҳаракатларини юзага чиқарган мустақил суриштирув ўтказишга ҳаракат қилдик. Эркин ва адолатли бўладиган янги сайловлар ташкиллаштирилиши лозим”.

У билан бир пайтнинг ўзида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) баёнот билан чиқди. Унинг расмий маърузачиси аъзо давлатларга Беларусдаги 2020 йил 9 августдаги президент сайловлари натижаларини тан олмасликни, Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ва ЕХҲТ стандартлари асосидаги бошқа халқаро кузатувчилар кузатуви остида янги сайловларни талаб қилишни тавсия қилди”.

ЕХҲТнинг Америка сайловларини кузатиши ўта хайрихоҳонадир. Айрим камчиликлар қайд этилганди, масалан, судланганлик учун сайлов ҳуқуқларида ютқазиш. Мувозанат учун қадр-қимматни ҳам қайд этиш жоиз эди, масалан, Байденга ўз овозини берган марҳумларнинг сайлов ҳуқуқини сақлаш. Лекин умуман олганда “Ҳуқуқий ноаниқлик ва логистик муаммоларга қарамасдан 3 ноябрь куни умумий сайловлар рақобатли ва ташкиллаштирилган эди”. Ҳуқуқий ноаниқлик янги ташкиллаштириш билан қандай уйғунлашишини фақат ЕХҲТ билади.

Айни дамдаги энг долзарб масала юзасидан Беларусни мустақил кузатувчилар остида сайлов ўтказишга чақирган АҚШ давлат котиби Помпео фикр билдирди.

Айримлар Александр Григорьевичнинг “оппоқлиги”ни айтиб, Беларусь сайловларини демократиянинг энг юксак даражаси деб эълон қилишмоқда. Лекин АҚШ ва Беларуснинг замонавий дунёдаги роли ва таъсирини солиштириб бўлмайди. АҚШники анчагина катта. Турли сайлов жодулари ёрдамида ҳукмронлик қилиш 78 ёшли бемажолнинг қўлига ўтаёганда - бу унчалик яхши эмас, айтиш ҳам мумкин эмас.

Бунинг устига Лукашенконинг муҳим афзаллиги шундаки, у давлат бошқаруви, ҳарбий ишлар ва ҳоказоларга бутун дунё ижро этиш шарт бўлган нуқтаи назарларини эълон қилмайди. Америка сиёсатчилари эса баён қилишади, устига устак тўлиб-тошиб гапиришади. Шу сабабдан АҚШдаги сайловлардаги мўъжизалар бошқа мамлакатлар учун прагматик аҳамиятдан кўпроғига эга.

Беларусь ишларига жиддий эътибор соддадил билан уйғунликда “Майли, акажон, айбдорман, АҚШни мен ҳам пайқамабман” тумтароқли баёнотларга улар сазовор бўлган муносабат сингари муносабатда бўлишга мажбурлайди. Қайд этадики: “Сиз айтаётган нарсларнинг ҳаммаси қизиқ. Ҳа, айтганча, у ерда аслида нима бўлганди – Мичиганда?”

Асосий мавзулар