04:17 05 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Аналитика
Ҳавола олиш
127410

Иккинчи Жаҳон Уруши ҳақидаги ёлғон хабарлар қачон пайдо бўлган, уларга қарши қандай курашиш керак - "Нюрнберг дарслари" форуми.

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik, Данара Курманова. Ушбу кунларлда Москвада ХАА “Россия Сегодня” томонидан ташкил қилинган “Нюрберг дарслари” номли илмий-амалий форум бўлиб ўтмоқда. Унинг асосий мавзуси – нима сабабдан замонавий жамиятда Иккинчи жаҳон уруши тўғрисида бунча кўп ёлғонлар пайдо бўлмоқда ва уларга қарши қандай курашиш керак?

Ушбу мавзудаги фейк хабарлар асосан ижтимоий тармоқларда пайдо бўлмоқда, уларни назорат қилиш эса мушкул иш. Медиа соҳаси экспертлари эса бунга қарши курашиш мумкин деб ҳисоблайди. Бунинг учун Уруш ҳақида тарқатилаётган 3та асосий ёлғонларни билиб олиш керак.

Биринчи ёлғон: Иккинчи Жаҳон урушида АҚШ асосий рол ўйнаган

“Тарихни қалбакилаштириш, Урушда Америка ғалаба қозонди дейишга уринишлар олдин ҳам бўларди, лекин у вақтлар безбетлик даржаси камроқ эди, - деб ҳисоблайди немис ёзувчиси Antispiegel сайти бошлиғи Томас Рёпер. – Олдинлари ҳеч бўлмаса СССР ва АҚШ иттифоқдош бўлган, лекин энг катта зарар айнан Шарқий фронтда бўлган, дейишарди. Ҳозир бўлса совет аскарларини кўпинча оккупант дейишади, америкаликлар эса Германияга шоколад билан келган эмиш."

Рёпер хулосасига кўра, тарихни қайта кўчиришга кўпроқ европа ОАВлари ёрдам беришмоқда, жумладан Германия ОАВлари ҳам. Яқинда Германиянинг Der Spiegel журнали ижтимоий тармоқда Освенцим концлагерини америкаликлар озод қилган деб ёзиб чиқарди. Шундан сўнг ёғилган норозиликлардан сўнг нашр ўз хатосини тан олди ва "Аушвиц" концлагерини Қизил Армия озод қилган деб чиқди.

Мутахассислар тарихнинг ҳар қандай ўзгартиришни кескин танқид қилиш керак деб айтишмоқда. Der Spiegel пости биринчи навбатда немис тилига гапирадиган фойдаланувчилар норозилигига сабаб бўлган. Улар нафақат тарихий фактни, балким ўша мудҳиш лагерда қурбон бўлга 1,4 миллион кишилар хотирасини ҳимоя қилиш истагида бўлган.

Иккинчи ёлғон: янги авлодга ўша Уруш тарихи қизиқ эмас

Ижтимоий тармоқларда яна бир ёлғон тез-тез учраб туради, гўёки ҳозирги ёшларга Иккинчи жаҳон уруши тарихи қизиқ эмас. Лекин Russia Today журналисти Мария Бутина хулосасига кўра – аслида бундай эмас. “Ўлмас полк” тадбирини эсга олсак, олдинги йилларда унда 39 давлат иштирок этган бўлса, ҳозир уларнинг сони 115тага етган.

“Шунинг учун ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш керак, улар – тарихий хотира ҳимоячиларидир, улар тинчлик ва ҳамкорлик ғоясини тарғиб этувчилар ва Россия фуқароларининг хориждаги ҳимоячиларидир”, - дейди Бутина.

Уруш ҳақида ҳақиқатни сақлаб қолиш истагида бўлган кишилар сони яқин хорижий мамлакатларда ҳам ўсиб бормоқда, деб ҳисоблашади форум спикерлари. Россиялик Сергей Мирошниченконинг волонтёрлик иши бунга далил бўлиши мумкин. У ишдан бўш вақтларида Нюрнберг стенограммаларини ва Уруш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни таржима қилади. Яқинда интернетда янги портал пайдо бўлди - Nuremberg Media. У ерда Нюрнберг трибунали ҳақида батафсил маълумот топиш мумкин. Лойиҳа асосчилари - "Россия сегодня" медиагуруҳи ва Sputnik агентлиги.

- Уруш ҳақида ҳикоя қилганда рад этиб бўлмас фактларни келтириш керак, - деб ҳисоблашади “Нюрнберг дарслари” форуми иштирокчилари. Коммунизм ва нацизм бир нарса, деб оғиз кўпиртираётганларган биргина фактни келтириш мумкин –  Гитлер ҳукумати СССР халқларини оммавий стерелизация қилишни режалаштирган.

Ушбу лойиҳа немис врачи Адольф Покорный томонидан таклиф қилинган. Ўзининг 1941 йилда киритган таклифида у душманни нафақат енгиш, балким йўқ қилиниши керак деб ҳисоблаган. Бунинг учун у дастлаб 3 миллион асирга олиганларни стерилизация қилиш керак деб ҳисоблаган. Шу билан бирга у асирларни тирик сақлаб қолиб умрининг охирига қадар ишчи кучи сифатида фойдаланиш керак деб ҳисоблаган. Тажриба муваффақиятли кечган тақдирда ва Гитлер ғалаба қозонганда, СССРнинг қолган аҳолиси билан ҳам шу тарзда иш тутиш режалаштирилган бўлган.

Учинчи ёлғон – Фейклар интернет туфайли пайдо бўлди

Аслида ёлғон хабарлар ҳар доим мавжуд бўлган, дейди журналист ва "Рақамли тарих" YouTube-канали автори  Егор Яковлев. Интернет ихтиро қилинганидан сўнг Ахборот майдонида ёлғон хабарлар тез  ва кенг тарқала бошлади, лекин уларнинг даражаси кескин камайган. Олдинги асрларда ёлғонлар яратишда “ижодий ёндашув” даражаси  анча юқори бўлган.

Масалан 1817 йилда чех шоири Вацлав Ганка Крале Двур шаҳарчасдаги черков ичидан қадимий қўлёзма топиб олганини ва унда 1242 йилда чехлар монгол-татарларини тор-мор қилгани ҳақида ёзилганини хабар қилган. Ўшанда кўплаб чехлар унга ишонишган эди. Шоирнинг ёлғони фақат 70 йил ўтиб очилган.

Ёки 1939 йилда франциянинг "Гавас" ахборот агентлиги Иосиф Сталин Польшани эгаллаб олмоқчи бўлгани ҳақида ёлғон хабар тарқатган. Ушбу мақсадда совет раҳбари Политбюрода Германияни қўллаб-қувватловчи нутқ сўзлаган. "Гавас"нинг ёлғон хабар тарқатгани урушдан кейин маълум бўлган. Буни Британия ва Германия олимлари исботлашган.

Асосий мавзулар