Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги қатор фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг тўлиқ қисми Термиз шаҳри таркибига ўтказилади.
9 декабрь куни Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди. Аввалига парвозлар ҳафтасига бир марта амалга оширилади.
Ўзбекистонда ДСП импортига акциз киритишга ҳали эрта - Монополияга қарши Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
Екатеринбургдага шахтада ёнғин чиқиши оқибатида 3 нафар ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди, 1 киши жароҳат олди.
Туман ва кўриш даражасининг ёмонлиги сабаб Наманган ва Фарғона шаҳарларидаги аэропортлар ҳаво кемаларини қабул қилмайди. HY-620 қатнови Тошкент шаҳри аэропортида қўнган.
Навбатдаги парламент сайловлари Ўзбекистонда 22 декабрь куни бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Қозоғистоннинг Ақтобе шаҳрида ўзбекистонликлар учун муддатидан аввал овоз бериш ташкиллаштирилмоқда.
Усмонов Бутунжаҳон антидопинг агентлиги раҳбарига очиқ мактуб ёзди. Мактуб нусхаси Халқаро олимпия қўмитаси президентига йўлланган.
Мазкур ҳодиса Майами-Бичдаги “Арт-Базель” замонавий санъат кўргазмасида рўй берди. Давид Датуна ўз ҳаракатларини “Оч рассом” шоуси деб атаган.
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко бўлажак “норманд тўртлиги” саммитидан хавотирда. У амалдаги президентга қатор маслаҳат берди.
Ноябрь ойида жами 156 848 дона автомобиль сотилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 6,4 фоизга кам.
ЛДПР раҳбари Владимир Жириновский қайси ҳодиса “Россия тарихидаги энг мудҳиш жиноят” эканини маълум қилди.
ЙПХ инспектори ЙТҲ содир этган ва маст ҳайдовчига нисбатан қурол қўллашга мажбур бўлди. Ҳайдовчи ёнидаги пичоғини ходимларга санчмоқчи бўлган.
Сочида Россия ва Беларусь давлатлари раҳбарларининг музокаралари беш ярим соат давом этди. Россия иқтисодий ривожланиш вазири ушбу музокаралар якунлари ҳақида сўзлаб берди.
Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимда шахсни ушлашда мажбурий тарзда видео тасвирга тушириш тартибини ўрнатишни таклиф қилди.
Янги йил байрамига саноқли кунлар қолмоқда. Ҳамма ерда байрамни байрамдай кутиш олиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Тошкент шаҳри ҳам бундан мустасно эмас.
Дмитрий Медведев Украина суд қарорлари бўйича тўловларни талаб қилишни тўхтатмагунича, Москва ва Киев газ борасида келиша олмаслигини маълум қилди.
UFC билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов иккинчи жангини америкалик Тревор Смитга қарши ўтказди. У учинчи раундда рақибини чуқур нокаут ҳолатига тушириб қўйди.
Оммавий ахборот воситалари қонунийликни қарор топтиришда чинакам “жамият кўзгуси”га айланиши керак, деб таъкидлади Конституция байрамига бағишланган нутқида Ўзбекистон президенти
Келиб чиқиши ўзбек бўлган генерал, Афғон Ислом Республикаси вице-президенти Абдул Рашид Дўстум Афғонистон шимолида исломийларга қарши кенг кўламли операция бошлагани ҳақида эълон қилди.
Бугун, 7 декабрь куни "Ўзбекистон" форумлар саройида Конституциянинг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, янгиланаётган Ўзбекистондаги сиёсий-ҳуқуқий ўзгаришлар ҳақида маъруза қилди.