11:21 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Колумнистлар
Ҳавола олиш
314610

Россия Су-57 билан ҳамкорликда ишлаш қобилиятига ҳамда сунъий интеллектга эга бўлган 5-авлод қирувчилари қотилини тайёрламоқда.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг оғир дронлари биринчи навбатда, "учинчи дунё" мамлакатларида исёнчиларга қарши курашишга мўлжалланган, Россия эса Су-57 билан биргаликда ишлаш қобилиятига ва сунъий интеллектга эга бўлган 5-авлод қирувчилари қотилини тайёрламоқда.

Ғарблик "шериклар"ни Россиянинг юқори технологияли қурол-яроғлар соҳасидаги ютуқлари шу даражада ҳавотирга солмоқдаки, ҳатто 7 август куни нуфузли молиявий-иқтисодий журнал ҳисобланган Forbes асосий мавзудан чекиниб, Россиянинг оғир S-70 "Okhotnik" (Hunter) русумли учувчисиз қурилмасини АҚШнинг муқобил дронлари билан таққослашга киришди.

АҚШ ҲҲКнинг MQ-9 Reaper "ишчи тулпоридан" фарқли ўлароқ, Россиянинг разведка-зарба дрони (ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситаларисиз) исёнчиларга қарши курашиш учун эмас, балки кенг кўламли ҳарбий можаролар учун мўлжалланган, дея таъкидлаган Америка нашри.

Қурилма 5000 километр масофага разведка воситалари ва 6 тоннадан ортиқ бомба ёки "ер-ҳаво" ва "ҳаво-ҳаво" ракеталарини олиб бориши мумкин. Олис масофа ва қуроллар хилма-хиллиги нуқтаи-назаридан "овчи" "мисли кўрилмаган имкониятларга" эга. Ташқи тузилиши X-47B Northrop Grumman лойиҳасига ўхшаш, лекин бошқа йўналишда кетган.

Кўпам кўз илғамайдиган зарба берувчи "Овчи" дронининг ишлаб чиқарилишини тезлаштириш режалари эълон қилинган, серияли ишлаб чиқариш 2024 йилда бошланади.

АҚШда ўхшаш лойиҳа жойидан жилгани йўқ. Американинг оғир учувчисиз учиш аппарати - X-47B нинг илк парвози 2011 йилда амалга оширилди (бу вақтда "Сухой" корпорацияси "Овчи"ни энди ишлаб чиқара бошлаган эди). Пентагон 2020 йилга келиб машинанинг тезкор тайёрлигига эришиш  мақсадида ҳарбий-денгиз кучлари учун 2013 йилда истиқболли учувчисиз учиш қурилмаларини мослаштириш дастури – UCLASSни ишга туширди (4та компания ҳар бири 15 миллион доллардан олди).

Подготовка к транспортировке ракетного экраноплана проекта 903 Лунь
© Foto : Courtesy of Press service of the Southern Military District

2015 йилдаёқ ҲДК мутахассислари кема зарба дронига бўлган эҳтиёж (самарадорлиги борасида) шубҳага боришганди. Кейинчалик эса ишлар янада ёмонлашди. UCLASS дастури доирасида дрон мақоми секин-аста зарба беришдан разведкага ва ундан сўнг шунчаки учар ёқилғи қуйиш аппаратигача пасайди.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари бугунги кунда "эргашувчи аппарат" (loyal wingman) сифатида бошқа, нисбатан кичик XQ-28 Valkyrie аппаратини эҳтиёткорлик билан синаб кўрмоқда, у атиги 450 кило фойдали юк (бир ёки иккита бомба ёки ракета)ни кўтаришга қодир ва "стелс" хусусиятларига эга эмас.

Forbes: "АҚШ дронлар йўналишида эрта старт қилган ҳолда финишга Россиянинг ортидан келиши мумкин", дея таъкидлашга мажбур. Юқори технологияли қурол-яроғ соҳасида бу аллақачон тенденцияга айланган.

Жанговар интеллект

Бундан аввал Американинг The Drive нашри ҳам Россиянинг оғир учувчисиз қурилмасига қатор мақолаларни бағишлаган эди: "Овчи" ("Охотник") қирувчига ўхшайди ва "жуда ҳайбатли кўринади" - узунлиги тахминан 38 фут, қаноти билан қўшиб 62 фут" (яъни 11 ва 19 метр), ўлчамлари - ичида қуроллар жойлаштиришга, конструкцияси эса "содиқ шерик" сифатида энг янги бошқариладиган қирувчи Су-57 билан биргаликда юқори тезликда учишга имкон беради.

Шу боис унга бўлган қизиқиш табиийдир. Кўринмас-оғир разведка-зарба хусусиятига эга учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқарадиган давлатлар рўйхати жуда тор. Зарба дронларини 5-авлод қирувчи самолётлари билан интеграллаштириш технологиясини эса ҳали ҳеч ким ўзлаштирмаган. Эҳтимол, Россия биринчи бўлади.

"Овчи" нинг аниқ хусусиятлари, жанговар вазифаси, жиҳозланиши ва қурол-яроғлари узоқ вақт махфийлигича қолади. Шуниси маълумки, учувчисиз қурилма рақиб радарлари (стелс) учун қурилма кўринишини камайтирадиган композит материаллардан фойдаланган ҳолда "учувчи қанот" схемаси бўйича тайёрланган.

Бошқарув мосламаси векторли реактив двигател билан жиҳозланган ва соатига 1000 километр тезликда уча олади. У 5-6 тонна жанговар юкни кўтаришга қодир. Учиш массаси - 20 тоннагача. Ҳаводан мудофаага қарши муҳим ҳаракатлар шароитида ишлаши мумкин. Иккинчи йилдирки синов парвозлари йил давом этмоқда.

Бундан ташқари, "Овчи"га, унинг бошқа қатор "кичик укаларига" сингари сунъий интеллект киритилмоқда. Оғир Су-57 қирувчилар бўғинида (Биринчи босқичда РФ Мудофаа вазирлиги томонидан 76та машинага буюртма берилган) "ақлли" эргашувчи оғир "Овчи"нинг жанговар қобилияти сезиларли даражада ошади, дея тахмин қилиш мумкин.

Ахир, Су-57 400 километргача бўлган олис масофада ҳавода ва ер устида жойлашган нишонларни аниқлай олади, 62 тагача бўлган объектни кузатиб боришга қодир, зарба дронларига нишонлар жойини юбориши мумкин.

Су-57 нинг Америка бешинчи авлод қирувчи самолётларидан яққол устунлигини инобатга олган ҳолда (буюк пилотаж хусусиятлари, бортдаги 10 тонна арсенал (шу жумладан, гипертовушли қурол), ноёб асосий радар ва нишонларни аниқлаш бўйича оптик -электрон тизимлар), учувчи ва "Овчи" типидаги жанговар робот ўртасида ўзаро самарали ҳамкорлик учун улкан имкониятлар очилмоқда.

Оғир разведка-зарба учувчисиз қурилмаси Россия Ҳаво-космик кучлари ва Ҳарбий-денгиз кучларида хизмат қилишга қодир. Шу билан бирга, истиқболли авиаташувчи кемаларда "Овчи" ва модификацияланган Су-57 биргаликда жойлаштирилиши ва жанговар вазифаларни бажариши мумкин. Тахминимча, истиқболда, Россия оғир учувчисиз аппаратининг самода - юқори технологияли "ов", дея аталмиш жанговар ишлари кўп бўлади ва бу ҳеч муболағасиз айтилмоқда.

Биринчи ўқ узилгунча учаман

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 7 август куни Невада штатида кўпсонли F-22 Raptors ва F-35A Joint Strike Fighter стелс-қирувчилари, B-2A Spirit кўринмас-бомбардимонлар, RQ-170 Sentinel стелс-дрони (ўта махфий 44-разведка эскадрильясидан), шунингдек, F-15E Strike Eagle "кўринмас" қирувчилари ва EA-18G Growler радиоэлектрон кураш самолёти иштирокида уч кунлик ҳарбий машғулотлар якунланганини эълон қилди.

1,4 миллион долларлик ушбу тадбир АҚШ (Шимолий ва Жанубий Америкада) эга бўлмаган юқори технологияга эга рақиб тажовузига қарши жиддий тайёргарлик каби кўринади.

Манёврлар давомида самолётлар ҳаво зарбасидан мудофаа тизимлари зоналарига яширин кириб бориш, шартли душманнинг мудофаа воситалари ва тизимларини радиоэлектрон бостириш ва ишдан чиқариш машқ қилинди.

Улар нимага тайёргарлик кўришганини пайқаш мушкул эмас. Ўтган йилнинг сентябр ойида АҚШнинг Европадаги Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Жеффри Харриган Пентагон Калининград вилоятининг кўпқатламли ҳаво мудофааси тизимини бузиш бўйича режага эга эканлигини эълон қилди, октябр ойида эса Польша ва АҚШ томонидан Калининград вилоятининг босиб олиниши режаси эълон қилинди.

Пентагон Россияни россия чегарасида тобора фаол ва телбаларча "тийиб турмоқда". Болтиқбўйи ва Қора денгиз устидаги ҳаво бўшлиғида Америка разведка самолётларини шунчаки ўққа тутиб беришмоқда. Бу очиқдан очиқ ва масъулиятсиз провокациялар замирида концептуал можарони қуроллига айлантириш мақсади ётибди.

Шу билан бирга, 2020 йилда Қўшма Штатлар разведка самолётларининг Россия чегаралари яқинида ушланиши ҳолатлари ортгани фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин.

Американинг The National Interest  нашри экспертлари ҳодисалар учун айб тўлиқ Вашингтон зиммасида эканлигини очиқ айтишмоқда. Сабаби, НАТО қўшинлари Россия Федерацияси чегараларини ўраб олган, аксинча эмас.

Россия муносабат билдиришга мажбур - жанговар фойдаланишнинг жамики муҳитида - ерда, денгизда, ҳавода - зарба ва мудофаа воситаларини кучайтиришга мажбур. Уфқда "Овчи" оғир зарба дронининг пайдо бўлиши эса ўз вақтида ва қонунана тўғри бўлиб кўринмоқда.

Global Firepower маълумотларига кўра, АҚШ 2 мингга яқин зарба самолётларига эга. Пентагонда жами 5 мингдан ортиқ учар аппаратлар бор, бу НАТО иттифоқчилари жанговар авиациясини ҳисобга олмаганда.

Таққослаш учун: Россия мудофаа вазирлиги 870та қирувчилар, бомбардимонлар ва ҳужум самолётларига, ва жами атиги 4 минг дона учар аппаратларга эга. Вашингтонни Мексика ёки Куба ҳудудидан эҳтимолий "тийиб туриш" учун россия самолётлари камлик қилар, аммо Москва ўз олдига бундай мақсадни қўймайди ахир.

Евросиё қитъасида Россия Федерацияси Ҳаво космик кучлари фақат ва фақат мудофаага боғлиқ масалаларни ҳал этади ва авиациянинг қирувчи (зарба) имкониятларини асосан Россия чегаралари периметри бўйлаб жойлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ракеталар ҳужумига қарши мудофаа тизимлари жиддий даражада тўлдириб туради.

АҚШ ҲҲКнинг Невададаги ҳаво ҳужумига қарши эшелонлашган мудофаа тизимини ёриб ўтиш режаси ва "кўринмаслар"нинг тегишли машғулотлари тактик жиҳатдан фойдасиз ва "воқеликдан узоқлашаётган" америкалик ҳарбий хизматчилар учун ўта хавфлидир.

"Овчи" учувчисиз учиш аппарати - келажак сари улкан сакрашдир ва бу Россиянинг ҳавода устунликка эришиш йўлидаги юзлаб истиқболли инструментларидан бири бўлади.

Россиянинг юқори технологияли мудофаа имкониятлари ортиб бораётган таҳдидларга жавоб беради, ғарблик "шериклар"нинг энг ёмон тахминларига мос келади, Пентагон ва НАТОнинг қуролли кучлар ва оддий қуролларнинг алоҳида қисмлардаги миқдорий устунлигини том маънода тенглаштиради.

Асосий мавзулар