13:38 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Колумнистлар
Ҳавола олиш
899 0 0

Ғарб мамлакатлари бадавлат ҳаётни давом эттираверади, қолган дунё эса – “иқлим ҳимояси” баҳонасида бир умр қашшоқликка маҳкум қилинади.

Дунёнинг энг йирик молиявий бошқарувчиси - ХВЖ ўзининг сўнгги баёнотида “дунё иқтисодини соғломлаштириш” дастурини таклиф қилди.

ХВЖ Covid-19 пандемияси оқибатлари, ижтимоий  ва иқтисодий инқирозни енгиб ўтиш каби олий мақсадлар баҳонасида,  дунё мамлакатларини қарздор қилишнинг янгча тартибини “Бреттон –Вудс 2.0” глобал шартнома лойиҳасини таклиф қилди.

Бреттон–Вудс 2.0 

Бугун кўпчиллик ХВЖнинг ушбу “олий мақсадлари” заминида аслида нималар ётганини  яхши тушунади. Бунга  қарзини тўлаш учун ижтимоий дастурларини қисқартирган ва қимматбаҳо ресурсларини арзимаган пулга сотишга мажбур бўлган ривожланаётган давлатлар жуда яхши мисол бўлади.

ХВЖ бош директори Кристалина Георгиева айтишига қараганда,  коронавирус пандемияси дунё иқтисодиётига шунчалик кучли зарба берганки - 1944 йилда ташкил қилинган Бреттон-Вудс конвенцияси мутлақ “мурдага айланган” ва янги шартнома тузиш вақти келган.

“Биз Андоррани ўзимизнинг 190-аъзо сифатида қабул қилаётган бир вақтда, ХВЖ доирасидаги ҳамкорлик - инсоният ака-укачилик муносабатларининг яққол мисоли бўлиб қолмоқда. Бугун биз янги “Бреттон-Вудс лаҳзаси” олдида турибмиз.

Бир миллиондан ортиқ инсонлар ҳаётини олиб кетган пандемия дунё иқтисодиётини 2020 йилда 4,4 %га қисқартириши ва 2021 йилда 11 триллион долларга қисқаришига олиб келиши  кутилмоқда. Инсоният сўнгги вақтларнинг энг улкан инқирози олдида турибди. Биз унга қарши курашишимиз ва “яхшироқ эрта” қуришимиз  керак”, - деди ХВЖ директори.    

Дунёнинг бош “Шейлоки” (Судхўр-яҳудий – Шекспир қаҳрамони) бу сафар ҳам ўзига содиқ қолди ва фақатгина эски қарзлар шаффофлиги таъминланган ҳамда давлат суверен қарзларини бошқаришни янги тизими ёрдамида “порлоқ келажак” қуриш мумкинлигини таъкидлади.

Бош Шейлокнинг сўзларини Вашингтон амалдорлари тилидан оддий одам тилига таржима қилганда қуйидаги маъно келиб чиқади:

“Биз қарзларнинг янада шаффофлиги ҳамда кредиторларни янада яқинроқ мувофиқлаштириш томон ҳаракат қилишимиз керак. Бизни айни дамда “Катта йигирматаликда” муҳокама қилинаётган “Суверен қарзларни бошқаришнинг умумий асослари” мавзуси ҳам жуда илҳомлантирмоқда.  Шунингдек, биз суверен қарзларни хусусий маблағлар ёрдамида қоплаш масаласини ҳам қўллаб-қувватлаймиз.”  

Айтиш жоизки, ХВЖ сўнгги йилларда фақат G7 –гуруҳига кирувчи давлатлар томонидан бошқариб келинмоқда. Ушбу “нео-колониал” давлатлар клубига кирмайдиган бирорта ҳам давлат, молиявий жиҳатдан қанчалик кучли бўлмасин, ХВЖ бошқарувига яқин йўлатилмади. Масалан Хитой ёки Россия.

Яъни, планетанинг “бош Шейлоки” ҳали ҳануз фақат маълум гуруҳлар манфаати учун хизмат қиладиган “глобализация модели”ни қўллаб-қувватламоқда. “Бретон-Вудс 2.0” шартномаси 1944 йилда 44та давлат томонидан имзоланган биринчи шартномадан деярли фарқ қилмайди.

Ўшанда Совет Иттифоқи делегацияси Бреттон-Вудс шартномаси билан танишиб чиққанидан сўнг, нафақат унга имзо чекиш, балким уни муҳокама қилишдан бош тортиб дарҳол конференцияни тарк этган эди. Уларнинг фикрига кўра бу шартнома дунёни “Уолл-Стрит филиалига” айлантиради. Аслида – ундан ҳам бадтар бўлди.

Иван Данилованинг фикрига кўра, Кристалига Георгиеванинг “қоидаларга асосланган дунё тартибини сақлаб қолиш” деган сўзларини Россия Қримни қайтариши керак деб, “қарзлар шаффофлиги” деган сўзларини эса – Хитой ривожланаётган давлатларга ўзи хохлагандек қарз беравермаслиги керак деб тушуниш керак.

Хитойни “жиловлаш” керак

Хусусан сўнгги вақтларда ХВЖ ва Жаҳон Банки Хитойнинг Африда давлатларида тасири кескин ошиб бораётганидан жиддий хавотирда экани ва бунга қарши чоралар кўраётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Хусусан, Хитой ушбу мамлакатларга қулай ва арзон кредитлар бериб, муҳим инфратузилма лойиҳалари қурмоқда. Бу эса албатта Африкада Хитой ролини мисли кўрилмаган даражада кучайишига олиб келмоқда.

Жаҳон банки директори Дэвид Малпасс ушбу вазиятни шундай изоҳлаган эди:

“Хитой ушбу давлатларда молиялаштиришни кўпайтирмоқда. Бу яхши, лекин шартномаларда келишув шартларини тарқатмаслик ҳақидаги пункт бор. Шу сабабли Жаҳон банки уларни кўра олмайди”, деган эди.

Хулоса қилиб айтганда, ХВЖ ва Жаҳон банки Хитой ўзи қарз берган давлатларида, қарз муаммоларини бир ўзи эмас “бош Шейлоклар” билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал қилишини истайди.

Бу эса дунёда янги “молиявий ака-укачилик” ташкил қилишни эмас, кўпроқ нима қилиб бўлса ҳам эски – ривожланаётган давлатларни кредитлашнинг неоколониал тизимни сақлаб қолишга уринишни эслатади. Пекин ўзининг арзон ва қулай кредитлари билан бунга жуда халал бермоқда.

Россия - “албатта айбдор”

Шу ўринда, ХВЖ Россияни ҳам турли “қоидабузарликларда” айблаб ўз қарашларини бажаришга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқчи бўлди. Масалан, Украинанинг евробондлар бўйича 3 миллиард қарзини. Агар бажармаса янги айбловлар тайёр: Москва шаффоф эмас, ривожланаётган давлатларга ёрдам беришни истамайди ва ҳо казолар.

ХВЖ инсоният “порлоқ келажаги” учун эълон қилган учинчи глобал ташаббуси – Россия иқтисодий хавфсизлиги учун жиддий таҳдид солмоқда.  

“Пандемия шуни кўрсатдики, бундан буён биз соғлиқни сақлаш ва иқлим ўзгариши борасидаги чақириқларни инкор эта олмаймиз – Бу бизнинг учинчи ташаббусимиз”, - деди ХВЖ директори.  

Биз иқлим ўзгариши ҳақидаги хабарларга алоҳида эътибор бермоқдамиз. Бу инсоният гуллаб-яшнашига тўсиқ бўлаётган жиддий таҳдидлар яратмоқда.

Бизнинг изланишлар шуни кўрсатдики, яшил инвестициялар ва углеводородлар нархини ошириш билан биз 2050 йилда миллионлаб янги иш ўринларини яратишимиз мумкин. Биз янада экологик тоза, янада гуллаб-яшнаётган ва янада иш ўринларига бой дунё қуришимиз мумкин.

Бугунги паст фоиз ставкалари ва тўғри инвестициялар  эртага 4 каррали дивидендлар, барча учун иқтисодий ўсиш ва ижтимоий ютуқлар олиб келиши мумкин ва ҳо казо...”  

Амалда эса, бунинг маъноси шундай: Углеводородларлар оммавий фойдаланиш натижасида  150 йилдан ортиқ вақт давомида технологик прогрессдан баҳраманд бўлган Ғарб мамлакатлари бадавлат ҳаётни давом эттираверади, қолган дунё эса – “иқлим ҳимояси” баҳонасида бир умр қашшоқликка маҳкум қилинади. Янги ташаббус  ривожланаётган давлатларни арзон ёнилғи ва ҳатто арзон ва узулуксиз электр энергиясидан маҳрум қилади.

Яшил энергетика эса фақат халқаро амалдорлар, эко-фаоллар ҳамда Европа ва Америка “яшил” компанияларида иш ўринлари яратади.

ХВЖ раҳбари айтган “Углеродлар учун қиммат нархлар” – бу Европа Иттифоқи Россияга бир неча бор пўписа қилган - “Углеводород солиқлари”дан бошқа нарса эмас. Россия, “албатта айбдор”, чунки унда арзон газ ва арзон нефт бор.

Ага ана шундай солиқлар жорий этилса, Россия давлат бюджети миллиардлаб даромадини йўқотади. Грета Тунберг тарафдорлари  эса – бахтли бўлишади. ХВЖ томонидан таклиф қилинаётган “Порлоқ келажак” – бу аслида антиутопия. Чиройли “Экология учун” шиори остида – камбағалликни тан олиш, ХВЖ ва Вашингтонга янгидан бўй сўнишни бошлаш таклиф қилинмоқда.

Лекин ХВЖ бир нарса борасида ҳақ – биз ҳозир дарҳақиқат, тарихий лаҳза олдида турибмиз – фақат "Бреттон-Вудс 2.0"ни қабул қилиш учун эмас, балким 1944 йилда АҚШда яратилган глобализация монстрини бутунлай йўқ қилиш учун. 

Асосий мавзулар