19:31 23 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Колумнистлар
Ҳавола олиш
432 0 0

Грузия 2003 йилдан буён Европа томон интилаётганига қарамасдан, ўнлаб йиллардан сўнг ҳам олдинга силжиш йўқ - улар мисли спорт залидаги юугуриш йўлагида югураётгандек.

Грузия мухолифати 31 октябр куни бўлиб ўтган парламент сайловларини тан олмаяпти ва муддатсиз норозилик намойишлари эълон қилган. Полиция бир неча бор уринишига қарамасдан митингчиларни тарқатишнинг иложи бўлмаяпти.

Грузиянинг Европа томон йўли мана 17 йилдан буён ҳеч очилмаяпти. Тарихни бироз эсга олсак, 2003 йилда айнан парламент сайловидан сўнг ушбу Кавказ республикасида “атиргуллар революцияси” бошланган эди. Михаил Саакашвили эса бутун дунёда рангли инқилоблар тимсолига  айланган эди.

Шундан буён Грузия ўз танловига содиқ қолган ҳолда Европа томон интилмоқда, лекин ўнлаб йиллар ўтган бўлса – олдинги силжиш йўқ. Улар мисли спорт залидаги юугуриш йўлагида югураётгандек. Шунга қарамасдан – улар буни тўхтатмоқчи эмас.

Эълон қилинган натижаларга кўра, ушбу парламент сайловида айни дамда етакчи бўлган партия “Грузия орзуси – Демократик Грузия” сайловчиларнинг 48% овози билан ғолиб бўлмоқда. Иккинчи ўринда 27% овоз билан "Ягона миллий ҳаракат”. Қолган сиёсий кучлар – деярли ҳеч нарса юта олмаган. Жумладан "Европа Грузияси" ҳам – 4%га ҳам етмаган.

Евроавтлантизм – яъни “ғарбий қадриятларни сингдириш”, мамлакатни НАТО ва ЕИга олиб кириш, “Ҳудудиий яхлитликни тиклаш”(оккупант давлатга қарши кураш) – юқорида келтирилган барча партиялар дастурининг муҳим пунктидир.

Партиялар нимаси билан фарқ қилади

“Ягона миллий ҳаракат” – бу Михаил Саакашвилининг партияси бўлиб, мана 7 йилдирки ўз асосичисиз фаолият юритиб келмоқда. У Грузияни 2013 йилда, президентлик муддати тугашидан бир ҳафта олдин тарк этганича қайтгани йўқ. Шундан бери у Европа, АҚШ ва Украинада фаолият кўрсатмоқда.

Собиқ Одесса губернатори, айни дамда Украина  Миллий реформалар кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётганига қарамасдан ўз юртининг сиёсий пульсида ҳам қўл тутиб турибди. У мухолифат кучлари курашига қўшилишга тайёр эканини билдирди. Шу билан бирга у ўз интилишида унга ҳеч қандай янги лавозимлар керак эмасилигини ва фақат “Грузияни қутқаришни” ўйлаётганини маълум қилган.

“Грузия орзуси” – бу Саакашвили устидан 2010 йилда ғалаба қозонган партия бўлиб, ўшандан бери мамлакатни бошқариб келмоқда. Унинг раҳбари ва асосчиси Бидзина Иванишвили — бўлиб ҳам сиёсатчи ҳам бизнесмен ва Грузиянинг энг бой одамми ҳисобланади. "Форбс" рўйхатида 349 ўринда бўлиб деярли 5 миллиард маблағи бор. Унинг биографияси 90-йиллар олигархлариникига жуда ўхшайди.

Саакашвили яратган партия эса – ўзининг аксилроссия телба популизми билан танилган. Хозирги етакчи партия эса бу борада анча босиқ. Саакашвили эса бунда “оккупантлар билан ҳамкорлик қилиш” ва “миллий манфаатларни бой беришда” айблашдан чарчамайди. Ўтган йили ҳам айнан шу сабабли катта можаро юз берган ва оммавий намойишлар бўлиб ўтган эди.

Оқибатда Грузия халқи яна бир бор мутлақ касодга учраган ғарбий марионеткалар ёки собиқ Иттифоқдан келиб чиққан олигархлар орасидан кимнидир танлашга мажбур бўлмоқда. Яна буларнинг барчаси ялтироқ ва шарқироқ “евроатлантика” қоғозига ўралган.

Ҳақиқатда эса, ушбу мамлакат ўз вақтида Эдуард Шеварнадзега қарши қўзғолоннинг сабаби бўлган – оғир иқтисодий вазият, аҳоли камбағаллиги ҳамда коррупция шароитида яшашга мажбур бўлмоқда.

2020 йилда эса ушбу муаммоларга яна коронавирус эпидемияси ҳам қўшилди. Бу ўз навбатида мамлакат асосий даромад манбааларидан бири бўлган туризм сектори инқирозига олиб келди. 2019 йилда Грузия туризм соҳаси 3 миллиард доромад олган бўлса бу йил 0,5 миллиард холос. Мамлкат ЯИМи 15 миллиард эканини ҳисобга олганда – бу рақам қанчалик муҳим эканини тушунса бўлади.

Хулоса қилиб бир нарсани айтиш мумкин – айни дамда Грузия ўзининг “евроатлантика”  йўлидан бир тийинлик ҳам фойда кўрмади. Албатта Ғарб уларни қўллаб-қувватламоқда, биринчи навбатда маънавий томондан. Бу сафар ҳам ЕҲХТ кузатувчилари сайловларни “барча қоидаларга мувофиқ” деб топишди.

Лекин, кутилмаган жойдан хавф пайдо бўлди.

Михаил Саакашвили файсбукда АҚШ янги президенти Жоц Байден узоқ вақтдан бери унинг дўсти экани ҳақида катта пост ёзиб қолдирди. Унда “икковланнинг” кўплаб   фотосуратлари ҳам бор. Матннинг сўнгги ибораси қуйидагича якунланган:“Грузия халқи бўлиб ўтган сайловда ўғирланган ғалабани қайтаришга уринаётган бир вақтда, Оқ Уйда қадриятлари бор кишилар бизга жуда ҳам керак”  

Собиқ грузиялик авантюрист ҳақиқатдан ҳам Оқ Уй билан жуда яхши муносабатда эканини ҳисобга олган ҳолда, АҚШ раҳбарияти ўтган сайлов натижаларини қайта кўриб чиқиш борасида ЕҲХТга ўз тавсияларини беради дей кутиш мумкин. Европа ташкилоти ушбу тавсияномаларга “қулоқ тутишига” ҳеч иккиланмаса ҳам бўлади.

Ғарб ва Грузиянинг бошқача евроатлантизми йўқ.

 

Асосий мавзулар