05:05 26 Апрел 2018
Эфир
Цирк в Узбекистане

Тошкент цирки январь охирига қадар Душанбеда гастролда бўлади

© Ташкентский цирк
Маданият
Ҳавола олиш
73 0 0

Гастрол дастури Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик доирасида ишлаб чиқилган

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Тошкент цирки январь охирига қадар Душанбеда гастролда бўлади, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.

Цирк жамоаси Тожикистон пойтахтига янги йил арафасида, 29 декабрда келган бўлиб, бир неча чиқишлар қилди.

Гастрол дастури Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик доирасида ишлаб чиқилган.

Ташкил топганига 100 йилдан ошган Тошкент цирки ўзининг циркчилар сулолалари билан машҳур. Улар орасида Тошкенбоевлар ва Зариповлар сулоласи таниқли бўлиб, цирк маҳорати сирлари авлоддан-авлодга ўтиб келади.

Асосий мавзулар