13:36 21 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Логотип компании Amazon.com

Amazon Ўзбекистон бозорига киришга тайёрланмоқда

© Flickr / Mike Mozart
Иқтисод
Ҳавола олиш
39902

Бундан ташқари, Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш ҳамда ўзбек ишбилармонларини глобал савдо платформалари ва электрон тўлов тизимларига олиб чиқиш борасида "йўл хариталари"ни тайёрлаш мўлжалланмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Жаҳондаги энг йирик онлайн-ритейлерлардан бири — Американинг Amazon корпорацияси Ўзбекистон бозорига киришга тайёрланмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Бу Ўзбекистон президентининг АҚШга ташрифи натижалари бўйича маълум бўлди. Ўзбекистон делегацияси таркибида сафар қилган ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳақида ўз фикрларини айтди.

"Бу компания илк марта бизнинг бозоримизга қизиқиш билдирмоқда. Бу орада ҳамкорликни ривожлантириш бўйича маълум бир жараёнга ўтдик. Ҳозирда Amazon раҳбарияти билан музокара олиб борилмоқда ва Ўзбекистон бозорига кириш бўйича биргаликда "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишни кўзда тутувчи меморандумлар лойиҳалари тайёрланмоқда", — деди Хўжаев.

Бундан ташқари, вазирлик Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш ҳамда ўзбек ишбилармонларини глобал савдо платформалари ва электрон тўлов тизимларига олиб чиқиш борасида "йўл хариталари"ни тайёрлашни мўлжалламоқда. Ушбу мақсадда ташриф давомида Ўзбекистонда электрон савдони ривожлантиришга ёрдам бериши кўзда тутилган Openbucks Corp интернет-тўлов компанияси билан ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон маҳсулотларининг АҚШ бозорига узлуксиз киришини таъминлаш учун WCC International компанияси билан ўзбек тўқимачилик ва бошқа маҳсулотларини сертификатлаш бўйича лойиҳани амалга оширишга доир келишувга эришилди. Шунингдек, ҳамкорлик тўғрисидаги келишув доирасида республикада органик пахта етиштириш бўйича халқаро дастурни жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги товар алмашиш ҳажми 210,2 миллион долларни ташкил этди.

Асосий мавзулар